Фавр: "Биз таслиммиз"

Mirjalol Normatov
28 апр 2019, 10:55
Дортмунднинг "Боруссия"си бош мураббийи "Шальке"дан (2:4) учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу катта жанжал, футбол учун шармандалик. Қўл билан ўйнаш борасидаги ушбу қарор ахмоқона. Бунинг учун футболчининг қўлини кесиб ташлаш керак. Арбитр энг ёмон ўйинини ўтказди.

Чемпионлик учун кураш? Биз таслиммиз. Бу биз учун тугади", - деди Фавр.

31 турдан кейин "Боруссия" турнир жадвалида "Бавария"дан 1 очкога ортда қолмоқда. Мюнхенликларнинг захирада бир ўйини бор.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›