Фабрегас Гиннес рекордлари китобига кирди

Aslanov Jasurbek
17 окт 2018
"Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас АПЛ ўйинларида энг қисқа вақт ичида 100та голли пас берган футболчи сифатида Гиннес рекордлари китобига кирди.

Фабрегас ўзининг 100-голли пасини 2016  йил 31 декабрда "Сток Сити"га қарши баҳсда берган эди. Шундай қилиб, 31 ёшли футболчи бу натижага эришиш учун рекорднинг аввалги соҳиби - Райан Гиггздан  74та кам ўйин ўтказди. Гиггз 100та пас бериши учун 367та учрашув керак бўлган.

"Мен энг тез, энг кучли, энг эгилувчан ва энг баланд сакрайдиган футболчи эмасман. Аммо бу фаолиятимдаги энг ёқимли онлардан бири, чунки бу менинг ишим ва уни яхши уддалайяпман деб ўйлайман" - дейди Фабрегас.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Sky Sports