Фабрегас "Челси" мураббийи бўлиши мумкин

Sherzod Nurmatov
26 мар 2026
Лондоннинг "Челси" клуби мавсум тугаганидан кейин штат ўзгаришини амалга оширса, Сеск Фабрегасни бош мураббийликка таклиф қилишни кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, "кўклар" раҳбарияти испаниялик мураббийнинг "Комо"даги ишини диққат билан кузатиб бормоқда. Унинг ёндашуви аллақачон ҳамманинг эътиборини тортган: жамоа замонавий ҳужумкор футбол намойиш этади ва ёш ўйинчиларни ривожлантиришга урғу қаратади.

Шунга қарамай, Лондон клуби ҳозирча амалдаги мураббий Лиам Росеньорга ишонади. У "Челси"ни 2025 йил январь ойида қабул қилиб олган ва 2032 йилгача мўлжалланган шартномага эга. Бироқ унинг фаолиятини баҳолашда асосий омил — мавсум натижалари, хусусан, клубнинг Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга бўлиш-бўлмаслиги.

Фабрегас бошчилигидаги "Комо" айни пайтда 57 очко тўплаган ва А Серия турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда, бу эса Европа клубларининг мураббийга бўлган қизиқишини оширмасдан қолмайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMTalk