Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"
06 фев 10:51
Янгиликлар
Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"
Италиялик мутахассис мазкур ўқув-машғулот йиғинининг аҳамиятини тушунтириб берди.
"Бу йиғин мен ва штабим учун жуда муҳим эди. Охирги 4 ой давомида ички чемпионатдаги жуда кўплаб ўйинларни кузатдик. Кўплаб футболчиларни кўрдик ва бу йиғин бевосита улар билан ишлаш имкониятини берди. Мен ҳар бир футболчи билан алоҳида гаплашдим, чунки уларнинг ҳам фикрини билишни истайман. Олдимизда Жаҳон чемпионати ва Осиё Кубоги борлигини, демак ҳамма тайёр туриши кераклигини таъкидладим. Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур. Футболда ҳамма нарса тез ўзгаради, жароҳатлар бўлиши эҳтимолдан йўқ эмас. Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун ҳаммада имконият борлигини тушунишлари керак. Менимча, мазкур йиғин футболчилар учун жуда фойдали бўлди",- дейди Каннаваро.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар