Express: АПЛнинг бошқа бир гранди Коутиньо учун 100 миллион тўлашга тайёр!

Mirjalol Normatov
20 янв 2019, 11:44
"Барселона"нинг ҳужумкор футболчиси Филиппе Коутиньо "Челси"га ўтиши мумкин.

Лондонликлар каталонияликлар билан алоқага чиқишган. Улар бразилиялик учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ҳозирда Коутиньо учун курашдаги асосий рақиб - "Манчестер Юнайтед" бўлиб турибди. Манкунианликлар Коутиньони сотиб олиш эвазига 160 миллион евро тўламоқчи эди.

Бу мавсумда Коутиньо Примеронинг 17 ўйинида қатнашди ва 4 гол уриб, 2 голга ассистентлик қилди. 26 ёшли футболчи 140 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›