Европа Лигаси. Ўзил бугунги баҳсни оилавий сабаб туфайли ўтказиб юбориши маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
20 фев 2020, 22:35
“Арсенал” аъзоси Месут Ўзил яқин орада ота бўлади.

Шу боис 31 ёшли футболчи “Олимпиакос” билан баҳсда қатнаша олмаслигини айтиб, лондонликлар устози Микел Артетадан рухсат олган. 

Эслатиб ўтамиз, Месут ўтган йили Туркия гўзали Амина Гулше билан турмуш қурган эди ва уларнинг оиласида илк фарзанд дунёга келиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia