Евро-2020нинг навбатдаги иштирокчиси маълум бўлди
13 окт 2019 01:45
Янгиликлар
Евро-2020нинг навбатдаги иштирокчиси маълум бўлди
Бироз олдин, Евро-2020 саралашининг 7-туридан ўрин олган Италия – Греция баҳси ўз якунига етди.
Унда мезбонлар ишончли тарзда (2:0) зафар қозонишди.
Шу тариқа, Роберто Манчини шогирдлари келаси йил бўлиб ўтадиган қитъа биринчилиги йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этган иккинчи терма жамоага айланишди. Аввалроқ, Бельгия вакиллари ҳам Евро-2020 масаласини ижобий ҳал этишганди.
Эслатиб ўтамиз, италияликлар «G» гуруҳида юз фоизлик натижа кўрсатган ҳолда 21 очко билан пешқадамлик қилишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар