UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  14 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2

Евро-2020 саралаш. Португалия йирик ғалабага эришди Янгиликлар

Евро-2020 саралаш. Португалия йирик ғалабага эришди

Евро-2020 мусобақасига саралаш босқичидан жой олган Португалия – Люксембург учрашувига оид воқеа ва тафсилотларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин!

Португалия

Бернарду Силва - 16', Криштиану Роналду - 65', Гонсалу Гедеш - 89'

Чемпионат Европы. Квалификация. Группа В . 7-тур

11/10/2019, 23:45

0
:
3
Тугади

Люксембург

Стадион: Estadio Jose Alvalade, 47308 томошабин

45'
90'
16'  Бернарду Силва
65'  Криштиану Роналду
77'  Бернарду Силва (Гонсалу Гедеш)
88'  Жуан Феликс (Жуан Мариу)
89'  Гонсалу Гедеш
89'  Жоау Моутинью (Рубен Невеш)
9'  Леандро Баррейро
46'  Флориан Бонерт (Данел Синани)
59'  Давид Тюрпель (Даниэль да Мота)
72'  Жерсон Родригеш
88'  Венсан Тилль (Стефано Бенси)

Португалия – Люксембург 3:0 (1:0, 2:0)

11 октябрь, 23.45, «Жозе Алваладе»

Голлар: Бернарду Силва 16, — 1:0, Криштиану Роналду 65, — 2:0, Гонсало Гуэдеш 89, — 3:0.

Португалия – Руй Патрисиу, Семеду, Пепе, Рубен Диаш, Геррейру, Бруну Фернандеш, Данилу Перейра, Бернарду Силва (77, Гонсало Гуэдеш), Моутинью (90, Рубен Невеш), Жоау Феликс (88, Жоау Мариу), Роналду.

Люксембург –Морис, Шано, Карлсон, Янс, Жерсон, О.Тилль, В.Тилль, Родригеш, Баррейро, Бонерт (46, Синани), Тюрпель (59, Да Мота).

Огоҳлантиришлар: Леандро  Баррейро (9), Родригеш (71).


                                                   

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. ПОРТУГАЛИЯ 11 ОЧКО БИЛАН ГУРУҲДА ИККИНЧИ ЎРИНДА.

— Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзгариш. Португалия. Жоау Моутиньо ўрнига "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш тушди.

89. ГООООЛЛЛ! Гонсало Гуэдеш ҳисобни йирик кўринишга келтирди (20 ўйин, олтинчи гол). Бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришгандек бўлишди, тўп Гуэдешни топди ва натижа гол билан тугади.

88. Ўзгариш. Португалия. Жоау Феликс ўрнини адаши Мариуга бўшатиб берди. Жоау айни вақтда Москванинг "Локомотив" футболчиси ҳисобланади.

85. Роналдууу. Дарвозабонни алдаб ўтди ва ерга йиқилаётиб ноқулай ҳолатда зарба йўллади. Бироз ноаниқ.

84. Ўйин бироз сокинлашди. Вазиятдан фойдаланиб кейинги турда Португалия Украина меҳмони бўлишини эслатиб ўтиш жоиз. 14 октябрь куни "B" гуруҳининг марказий ўйини бўлиб ўтади. 

Украина

Роман Яремчук - 6', Андрей Ярмоленко - 27'

Чемпионат Европы. Квалификация. Группа В . 8-тур

14/10/2019, 23:45

1
:
2
Тугади

Португалия

Криштиану Роналду - 72'

Стадион: Stadion NSK Olimpiyskiy, Kyiv, 65883 томошабин

45'
90'
6'  Роман Яремчук
6'  Сергей Кривцов
25'  Тарас Степаненко
27'  Андрей Ярмоленко
27'  Виталий Миколенко
47'  Андрей Ярмоленко
63'  Ромеро Бонфим Марлос (Евгений Коноплянка)
72'  Тарас Степаненко
73'  Роман Яремчук (Виктор Коваленко)
90'  Александр Зинченко
90'  Виктор Коваленко
90'  Виталий Миколенко (Игорь Пластун)
26'  Пепе
46'  Гонсалу Гедеш (Жуан Феликс)
56'  Жоау Моутинью (Бруну Фернандеш)
64'  Рубен Диаш
68'  Жуан Мариу (Брума)
72'  Криштиану Роналду

77. Ўзгариш. Португалия. Бернарду Силва ўрнига "Валенсия" ярим ҳимоячиси Гонсало Гуэдеш туширилди.

73. Қарши ҳужумда Португалия ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди. Бернардунинг зарбаси кучли чиқмади.

73. Захирадан майдонга тушган Синанида имконият бўлди. Ноаниқ зарба.

71. Родригеш огоҳлантирилди. Сариқ карточкалар бўйича ҳам 2:0. Меҳмонлар фойдасига.

65. ГООООЛЛЛ! Роналду! Ушбу саралашдаги олтинчи, фаолиятидаги 699-голини дарвозабоннинг устидан оширган ҳолда, "парашут" услубида киритди — 2:0.

63. Нелсон Семеду ҳам зарба йўллаб кўрди. Зарбага аниқлик етишгани йўқ.

60. Криштиану бугун ўзининг фаолиятидаги 700-голини уриш мақсадида астойдил меҳнат қилмоқда. Унинг чап оёқда берган яна бир зарбаси ҳимоячига тегиб майдондан чиқиб кетди.

59. Ўзгариш. Люксембург. Тюрпель ўрнини Да Мотага бўшатиб берди.

58. Яна бир уриниш. Роналду битта ҳаракат балан ҳимоячини алдаб зарба беришни уддалади. Дарвозабон сакраб келаётган тўпни қайтара олди. Бурчак тўпи.

56. ЗАРБААА! Роналду деярли 15 метрлар масофадан чап оёғида ўта кучли зарба йўллади. Дарвозабон ўзига келган оловли тўпни муштлари билан амаллаб қайтариб юборди. Аниқ зарбалар бўйича ҳисоб — 6:1.

55. Фернандеш ҳаволатиб Роналду учун тўпни етказиб берди. Люксембург футболчилари ҳозирча иккинчи қаватда бехато ўйнашмоқда.

53. Роналду жарима майдончаси ичида очиқчасига йиқитилгандек кўринди. Аммо, ҳакам буни пеналти учун етарли деб ҳисобламади.

51. УХХХХ. Роналдунинг қайчи услубида аниқ берган зарбаси гол бўлмай қолди. Бироз кучсиз уриниш Морисга қийинчилик туғдирмади, гарчи зарба 5 метр масофадан берилган бўлса ҳам.

49. Зарбааа! Бруну Фернандеш яна узоқ масофадан зарба берди. Бу сафаргиси аниқ чиқди. Бироқ, дарвозабон ҳам позицияни тўғри танлагани учун қийналгани йўқ.

— Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди!

Иккинчи таймга старт берилишидан аввал Люксембургда ўзгариш бўлди. Бонерт ўрнига Синани туширилди.

— Захира футболчилари чигалёзди машқлар ва тўп билан муомала қилиш машғулотларини якунлаб, ўйинда ҳаракат қилаётган футболчиларга бўшатиб беришмоқда. Иккинчи тайм бошланиш арафасида. Учрашувда қандай натижа қайд этилишини бир тахмин қилиб кўрмайсизми?

ЎЙИНДАН ҚАЙНОҚ ФОТОГАЛЕРЕЯ


45+1. Ҳакам биринчи бўлимга қўшимча вақт қўшиб бермади ва жамоалар танаффусга йўл олишмоқда.

40. Португалия қисқа танаффус қилганидан кейин яна фаоллашди. Роналдунинг зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди.

— Бугунги учрашувда Португалия сафида майдонга тушиши мумкин бўлган захира ўйинчилар: Рубен Семеду, Жозе Са, Бету, Жозе Фонте, Андре Сильва, Жоау Мариу, Брума, Рикарду Перрейра, Андре Гомеш, Гонсало Гуэдеш, Рубен Невеш, Пиззи.

32. Фернандееееш. Бу ерда тўпни тепмасдан Феликсга узатса ҳам бўларди. Умуман ҳужум юзага келишида Бернарду асосий рольни ўйнади. 

30. Бурчак зарбасидан Фернанду Сантош шогирдлари наф чиқара олишмади. Геррейрунинг узатмасига Морис "лаббай" деб чиқиб келди ва эгаллаб олди.

28. Яна зарбаа! Узоқдан Фернандеш дарвозани ўққа тутишга ҳаракат қилиб кўрди. Ноаниқ. Португаллар кўплаб вазиятларни кўкка совуришяпти.

26. Венсан Тилл меҳмонларнинг биринчи ҳужумини гол билан тугатиши мумкин эди. Мўлжалда бироз адашди. Аммо, ака-ука Тилл ларнинг кичиги яхши техникага эга эганини намойиш этди. Дарвозага зарбалар сони бўйчича — 7:1.

25. Португалия сардори 35 метрлар масофадан жарима зарбасини амалга оширди. Лекин, тўп дарвоза тўсинидан анча юқори ўтиб кетди.

23. УХХХХ. Роналдуда яхши имконият бўлди. Аммо, бу вазиятда омад ундан юз ўгирди. 

16. ГООООЛЛЛЛ! Бернарду Силва! Ўнг қанотдан Нелсон Семедунинг юришини Бернаду гол билан якунлаб қўйди. 

15. ЗАРБАААА! Жоау Феликс чап оёғида жарима майдончаси ичидан туриб кучли зарба йўллади. Бироз тўп траекторияси сабаб ноаниқ кетди.

Дастлабки 10 дақиқада мезбонлар тўп назоратини ўзларида ушлаб туришди. Бир неча хавфли вазиятлар уюштиришга ҳаракат қилишди. Аммо, Люксембург футболчилари ҳам ёмон ўйнашмаяпти. 9-дақиқада меҳмонлар аъзоси Леандро  Баррейро огоҳлантирилди.

Ассалому алайкум championat.asia сайтининг кузатувчилари. Сизларни Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоасининг Евро-2020 саралаши доирасида бўлаётган навбатдаги уй ўйинини кузатиб боришга таклиф қиламиз.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика