Эшитдик-да! "Насаф" спорт директори ишдан кетди

Narzulla Saydullayev
22 май 2018, 10:40
"Насаф" клуби раҳбариятида ўзгаришлар давом этади.

15 май куни 2012 йилдан буён клубда бош менеджер лавозимида фаолият юритган Шамил Самигулович Ярулин ўз аризасига мувофиқ, соғлиги ёмонлашгани туфайли лавозимидан озод қилинганди.

Бош ҳомий - “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбарияти томонидан клубга бош менеджер этиб, шу пайтгача “Насаф” футбол мактабини бошқариб келган Сергей Петрович Кучеренко тайинланганди.

Эшитишимизга қараганда, клуб спорт директори Виталий Ни ҳам ишдан кетган. Ҳозирча бу клуб томонидан расман тасдиқланмади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›