Эшитдик-да! Мурод Исмоилов "Қўқон-1912"дан кетди

Narzulla Saydullayev
16 май 2016
"Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Мурод Исмоилов ўз лавозимини тарк этди.

Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши ўйиндаги йирик (1:5) мағлубиятдан сўнг Мурод Музаффарович матбуот анжуманида раҳбариятдан ўзини ишдан олишларини сўраб мурожаат қилганди. Катта эҳтимол билан бу илтимос қондирилган ва Исмоилов ўз лавозимини тарк этган.

Ҳозирча унинг ўрнига Сергей Ковшов вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia