

Рақабларнинг ўйини эса янги қуриб битказилган "Олимпия" стадионида ўтказилади.
Хабарингиз бор, мусобақа 30 август куни старт олади. Финал баҳси эса 8 сентябрга режалаштирилган.
Ўзбекистон "А" гуруҳидан жой олган ва Ўмон, Туркманистон ҳамда Қирғиз Республикаси билан ўйнайди. "B" гуруҳида эса Тожикистон Эрон, Ҳиндистон ва Афғонистон билан куч синашади.
30 август
Ўзбекистон – Ўмон
Қирғиз Республикаси – Туркманистон
2 сентябрь
Туркманистон - Ўзбекистон
Ўмон – Қирғиз Республикаси
5 сентябрь
Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси
Туркманистон – Ўмон
Ярим финал ва финал 8 сентябрга белгиланган.
Аввалроқ терма жамоанинг мусобақа учун қайдномаси эълон қилинган эди.



