

Европанинг яна бир томошабоп мусобақаси ҳисобланган УЕФА Суперкубоги эртага ўтказилади. Унда амалдаги ЕЧЛ ва ЕЛ ғолиблари беллашишади. Чемпионлар лигасини қўлга киритган "Ливерпуль", Европа лигаси соҳиби "Челси" клуби билан ўйнайди. Баҳс Истанбул шаҳрининг "Водафоне Арена"сида Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
Ана шу финалда ўйналадиган тўп оммага ҳавола қилинди.




