Эронлик футболчи Темурхўжа Абдухолиқов ўйнаган клубга ўтди

Xayrulla Xoliqov
13 июл 2019, 14:37
Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Карим Ансарифад фаолиятини Қатарда давом эттиради.

Ансарифад бунгача "Ноттингем Форест" таркибида ҳаракат қилиб келаётганди, эндиликда у Қатарнинг "Ал Сайлия" клуби билан шартнома имзолади. 29 ёшли ҳужумчига "Глазго Рейнжерс", "Гамбург" ва "Бешиктош" қизиқиш билдираётганди, бироқ Қатар вариантини танлади. Эслатиб ўтамиз, "Ал Сайлия"да сал аввалроқ Темурхўжа Абдухолиқов ҳам ҳаракат қилиб ўзини кўрсатганди.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: persianfootball.com