Бугун тунда ўтказилган ўйин 36 яшар Эрматов учун ЖЧлардаги тўққизинчи учрашув бўлди. Бразилияда давом этаётган мундиалда ҳамютимиз ҳозирча 4 та ўйинни бошқаришга улгурди. Тўрт йил аввал ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида эса Эрматов 5 та учрашувда ҳакамлик қилганди.
Бундан аввалги рекорд (8 та ўйин) бир йўла уч нафар рефери – Жоэль Кинью (Франция, ЖЧ-1994), Бенито Арчундия (Мексика, ЖЧ-2010) ва Хорхе Ларрионда (Уругвай, ЧМ-2010)га тегишли эди.
Умид қиламизки, Равшан Эрматов ва унинг бригадаси ҳали ҳеч бўлмаганда, ЖЧ-2014нинг финал учрашувини бошқаради.