Эриксен Англия, Дания ва Нидерландия клубларидан таклиф олди

Alisher
31 дек 2021, 14:17
Даниялик футболчи Кристиан Эриксен Англия, Нидерландия ва Дания клубларидан таклиф олди.

"Интер" декабрда 29 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани бекор қилган эди. Соғлигидаги муаммо сабаб у А Серияда ўйнай олмайди.

"Эрик Дания, Нидерландия ва Англия клубларидан 4-5та таклиф олди. У тезроқ ўйинга қайтиш учун ишламоқда ва машғулотлар олиб бормоқда", - деб ёзади Скира.

Эриксен - Италия чемпионати ғолиби ва уч карра Нидерландия чемпиони.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira