Эрик тен Хаг АПЛнинг 1-тури олдидан: "Биз тайёр эмасмиз, аммо..."
16 авг 2024 10:18
Янгиликлар
Эрик тен Хаг АПЛнинг 1-тури олдидан: "Биз тайёр эмасмиз, аммо..."
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛнинг биринчи тури олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жамоа тайёр эмас, бироқ мавсум бошланмоқда. Биз буни тўғирлай олмаймиз. Ҳозирда бизнинг аҳволимиз жуда ёмон. АҚҲдаги йиғин бошида умуман бошқа таркибда ҳаракат қилдик, кейин "Евро"дан ва Копа Америкадан футболчилар қайтишди. Йиғин сўнггида эса сафимизга янги футболчилар келиб қўшилди. Биз имкониятларимиздан жамоа яратишимиз керак", - деди тен Хаг.
Маълумот учун, МЮнинг АПЛдаги илк ўйни "Фулхэм"га қарши бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан бугун соат 00:00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар