UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Лига 1. ПСЖ сафарда очко йўқотди ва чемпионлик масаласини янада қийинлаштирди  15 01:55Ла Лига. Азарнинг 90+4 дақиқадаги голи “Реал”ни чемпионлик учун курашга қайтарди  194 01:37А Серия. "Милан" "Юве"ни Туринга "кўмди"!  88 01:20Отабек Шукуров “Шаржа” билан хайрлашди  19 00:58АПЛ. “Арсенал” ишончли ғалабага эришди ва “Вест Бромвич”ни Чемпионшипга равона қилди  3 00:35Беларусь чемпионати. БАТЭ сафарда “Шахтёр”га ютқазди. Умаров захирадан тушди, Убайдуллаев эса …  7 00:02Olamsport: Серронеда техник нокаут, Сауль Альвареснинг режаси ва бошқа хабарлар  0 23:40АПЛ. Мавсум давомида белгиланган пенальтилар бўйича рекорд янгиланди  8 23:35"Насаф" иккинчи бор чемпион бўлишга ҳаракат қиладиган ОФК Кубоги ҳақида нималарни биламиз?  8 23:25Роббен Нидерландия термасига қайтиб, Евро-2020'да қатнашмоқчи  4 23:05Ла Лига. “Реал” – “Севилья”. Марсело, Модрич ва Ракитич асосий таркибда  23 22:55А Серия. “Рома” аутсайдер дарвозасига жавобсиз бешта гол урди  0 22:45А Серия. “Ювентус” – “Милан”. Таркиблар маълум  25 22:30АПЛ. “Эвертон” сафарда “Вест Хэм”ни мағлуб этди  1 22:15АПЛ. “Арсенал” – “Вест Бромвич”. Асосий таркиблар  1

Энди сайтда ёки ижтимоий тармоқлардаги коммент учун фикр билдирувчи жавобгарликка тортилади Янгиликлар

Энди сайтда ёки ижтимоий тармоқлардаги коммент учун фикр билдирувчи жавобгарликка тортилади

Теглар :  Коммент
Ўзбекистонда сайт ёки сайт саҳифаси эгаларига, шу жумладан, блогерларга ахборот тарқатишда қўйилган талаблар кучайтирилди.

Уларга хусусан, тартибсизликлар ва митингларга чақириқлар, жамият ва давлатга ҳурматсизликни ифодалайдиган маълумотларни эълон қилиш тақиқланади.

Бу ҳақда Президент томонидан 30 март куни имзоланган қонун билан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 12-1-моддасига (ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш) тегишли қўшимча киритилди.

Эндиликда ушбу модда қуйидаги таҳрирда баён этилган:

«Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифаси ёки бошқа ахборот ресурси эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаси ёхуд бошқа ахборот ресурсидан:

- Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
- оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонликка, белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек ушбу ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштиришга чақириш;
- жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;
- уруш, зўравонлик ва терроризм, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
- давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилиш;
- миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
- ахлоқсиз шаклда ифода этилган ахборотни, шу жумладан, жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни кўрсатадиган маълумотларни тарқатиш;
- гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
- порнография, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга ундаш;
- фуқароларни, шу жумладан вояга этмаганларни, уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёки бошқа шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид соладиган ноқонуний хатти-- ҳаракатларни содир этишга ишонтиришга ёки бошқача тарзда жалб қилишга қаратилган маълумотларни тарқатиш;
- қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.
- Шунингдек, сайт эгаси ва блогерга ўзларининг интернетдаги саҳифаларини, шу жумладан, жамоат учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилган тезкор хабар алмашиш тизимларини кузатиб бориш, юқоридаги маълумотлар ва материалларни аниқлаш мажбурияти юклатилди.

Бундан ташқари, юқоридаги талаблар бажарилмагани оқибатида сайт эгаси ёки блогер томонидан ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган шахслар ўз ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси, шу жумладан, етказилган зарарни қоплаш талаблари билан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексга қўшимча киритилди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.)

Кодексга оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Қонунга киритилган тегишли ўзгаришлар 31 мартдан эътиборан кучга кирди.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

+18   
01 апр 14:53:00
Vazirkhan
Яхшиям бизда Илон Маскдек ихтирочилар йўқ, бўлганда биринчи ўринда хавога одамлар учун счётчик ихтиро қилган бўларди.
Шу ёзганимгаям жарима борми?
+13   
01 апр 16:09:31
FC_Pakhtakor
Яшасин Маддохла.
+11   
01 апр 15:14:57
Badjio
Энди Узбекистон миллий термаси ютказсаям ,карсак чалиб туришимиз керакеканда яхшиям йирик хисобда ютказмадиларинг деб,
+9   
01 апр 14:46:05
FREND UZBEKISTAN
"Trollarlar mamlakati" degan kinoni Kim ko'rgan?!!!!.
+6   
01 апр 19:26:05
Samcity
21 asrga bir tushdigu shu zahoti g'oyib bo'ldik
+6   
01 апр 17:11:20
Mashxurbek9494
Хайр чемионат азия...
+6   
01 апр 16:45:58
2503
энди фақат мақтаймиз ҳеч танқид қилмаймиз
+5   
01 апр 14:46:25
Sobirjonov
Iloji bosa CAda xam shu tozalashlar olib borilsin kamentariyada sokingan diniy manaviy kamsitganlar IIBga topshirilsin va butun umrga bloklansin
+4   
01 апр 16:07:52
Илхом Нарбаев
энди уйингзга мажбурий ижродан хат кеча хайрон бўмела кеча барса ёки Реални ёмонлаганила учун дб) бизани давлат хали таёр эмас регламент чиқазиб уша регламент асосида чорра кўриш бўйча, кимгадр ёқмасез бўлди..
+3   
01 апр 16:53:50
Kamolav Zuxriddin 19
Qisqa qilib aytganda: Qissibbbb yur!!!
+3   
01 апр 15:06:27
Sardorbek....Real Madrid
Tanqid qilish mumkinmi yo buyog'iga maddoxlik qilamizmi
+2   
01 апр 20:15:30
uzbekistonvatanim
CA KOMENTARIYA DEGAN JOYINGNI OLIB TASHLALARING.UZI FITNANI BOSHLAB BERADIGAN SAN JURNALISTLAR. HALQ YANA JABRDIYDA. OLIB TASHLA.SANLARNI YANGILIGINGA TUPURDIM. SHU AQILLIK KOMMENTLARNI O'QISH UCHUN KIRAMAN.
+2   
01 апр 16:16:53
Beckham number 1
Барсити! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гапни гапир укканга, Гапни гапга сукканга. Гапни гапириб нима киласан, Онаси бемахал тукканга. (Биродар куй бошлама нима киласан Яна ковлаб....... Рамазон якинлашяпди дедими йокмаса сенга йозма, кирма, роса чидолмасанг тилинг тишла..... Етар ахир бас килайлик нима кераги бор)
Manga qara admin bu profilam said burxonam saniki bitta odamsanlar mani jaxlim chiqadi sandaka odamlar orasiga janjal urig'ini sochasanlar san gapirmagin sangamas manga ql urgatish erkak bulib yashagin nima qilasan atay qochirma gaplar qilib janjal chiqarib tak chto bor damini ol adminmisan adminligini qilgin
+2   
01 апр 15:30:19
Beckham number 1
Саид бурхон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яхши уйлабсизлар яхши карор. Рамазон ойи якин колди, бир биримизга озор бермайлик, бир бировимизи кечирайлик, яхшилик харкачон яхши, дустлар омон бусин!
Hamma gapirsayam san gapirmagin ramazon haqida erkakni lafzi bo'ladi dinimizda yolg'on qattiq qoralangan san nechi marta kettim deb qaytasan yana ramazon haqida gapirasan san piarchi adminsan sanga uhshagan odamlarni atay urishtiradigan fitnachilarga ollox kifoya qilsin
+2   
01 апр 15:20:58
Prometey
Ундай булса гапиришга гап килмайди, яхшиси бу кечкурун уйга бориб хамма ижтимоий тармоклардан профилларни удалить килиб чикиб кетаман, хайр ЧА сайти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика