UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Нега мени "блок" қилдинглар? Нега мени "комментим" ўчирилди? Янгиликлар

Нега мени "блок" қилдинглар? Нега мени "комментим" ўчирилди?

Теглар :  Championat.asiaСайт
Мана шундай саволлар билан ҳар куни ўнлаб ўқувчиларимиз мурожаат қилишади.

Сўнгги пайтларда сайтимизда сўкиниш, ҳақорат ва жанжал анча кўпайиб кетганидан хабардормиз. Бу албатта бизни жуда ҳам қайғуга солади.

Ўзга юртда ҳамюртларимиз бир-бирини қўллаб келишади. Аммо сайтда хатто бир вилоят ёки шаҳардан бўлиб бир-бирини ҳурмат қилмай сўкиб комментлар ёзишади... Бу шунчаки ачинарли ҳолат.

Сарлавҳага қайтсак. Championat.asia сайтида рўйхатдан ўтган фойдаланувчи нега блок бўлади?

Сайтимизда Фойдаланувчи шартномаси деган бўлим бор. Ундаги энг асосий иккита бўлимни қуйида келтирамиз:

3.1. Ҳар бир фойдаланувчи ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига қатъий амал қилишга мажбур. Фойдаланувчи томонидан Портал саҳифаларида амалдаги қонунчиликни бузишга, миллатлараро ҳамда динлараро низони келтириб чиқаришга қаратилган, ирқчилик руҳидаги, шак-шубҳасиз ёлғон, ҳақорат, беадаб ва ахлоқсиз хабарларни ўз ичига олган маълумотларни жойлаштириш таъқиқланади. Фойдаланувчи Порталдан турли ёшдаги шахслар фойдаланишини ҳисобга олиши лозим. Фойдаланувчи Шартномасининг ушбу банди бузилса, ҳар бир фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги доирасида шахсан ўзи жавобгарликка тортилади.
 
3.2. Портал саҳифаларида маълумотларни жойлаштираётган фойдаланувчи, бу маълумотлар учинчи шахсларни ҳуқуқларини бузсмаслигини ва учинчи шахсларнинг мулки эмаслигини кафолатлайди. Шундай қилиб, фойдаланувчи ўзи жойлаштирган маълумот, ўзини тутиши, шунингдек суд жараёнида юзага келиши мумкин бўлган молиявий ҳаражатлар бўйича тўлиқ жавобгарликни ва барча даъволарни ўз бўйнига олади.

Халқона қилиб айтганда ўқувчи сайтда СЎКИНСА, бошқа инсонни ҲАҚОРАТ қилса, қонунчиликка мос келмайдиган ХАБАРЛАРни тарқатса, битта комментни бир неча бор турли хабарлар остига ёзса ўша коммент ўчирилади.

Эътибор қилсангиз, тепада ТАНҚИД қилса деган жумла йўқ. Яъни ўқувчилар футболчиларни, мураббийларни ва керак бўлса админларни ҳам ТАНҚИД қилишлари мумкин. Танқидни ҳақорат ёки сўкиниш қўшмасдан ёзсангиз ҳеч қачон ўша коммент ўчмайди!

Сайтга турли ёшдаги инсонлар, аёллар ва ёш болалар киришини ҳам ёдда тутинг. Масалан, сиз севимли жамоангиз ютқазганидан ғазабдасиз, сайтга кириб сўкиниб коммент ёзасиз. Лекин шу ишни оила даврасида қила оласизми? Ота-онангизни ёки бувингизни ёнида севимли жамоаингиз ютқазса сўкина оласизми?

Агар сўкинишлар хаддан зиёд кўпайиб кетса модераторларимиз ўша ўқувчини БЛОКлашга мажбур бўлишади. Ишонинг, модераторлар ҳеч қайси клуб ёки жамоани мухлиси эмас. Улар фақат сўкинган ёки ҳақорат қилган ўқувчига жазо беришади холос. Уларга ким ютади ким ютқазади умуман фарқи йўқ.

Сўнгги уч ой ичида Бухоро ва Наманган вилоят ИИБ сайтдан икки нафар ўқувчи ҳақида маълумот талаб қилди. Яъни бировни ҳақорат ва тухмат қилиб ёзган комменти учун ўша икки нафар ўқувчи қонун олдида жавоб берди. Турли НИК ортига беркиниб барибир мени ҳеч ким топа олмайди деб ўзингиз танимаган инсонни, футболчини ёки исталган бошқа одамни ҳақорат қилиш ёки сўкишдан олдин бироз ўйлаб олинг.

Россия сайтларида бемалол ўз фикрини ёзишади у ерда блоклашмайди ҳам, комментни ўчиришмайди ҳам дейдиган ўқувчиларимиз ҳам бисёр. У ердаги сайтларни биз ҳам кузатиб борамиз, комментларда ўқувчилар сўкиниш ва ҳақоратли сўзларни ёзишмайди. Унинг ўрнига қайсидир мураббийнинг иши ёқмаяптими унинг устидан енгил ҳазил қилишади, қолганлар ҳам унга қўшилишади. Чиройли гап билан ҳам кучли танқид қилиш мумкин. Шундай экан ҳазил қилинг, лекин сўкинманг.

Нега баъзи хабарларни тагида коммент ёпиб қўйилади. Уларни танкаси борми? Йўқ ҳеч кимни танкаси йўқ. Лекин ўша хабар комменти очиқ бўлса юзлаб ўқувчилар сўкиниши ва унинг ортидан блок бўлишини билган ҳолда комментни ёпиб қўямиз. Бу худди ёмғир ёғишини сезиб, нарсалар хўл бўлишини билиб пана жойга олишдек гап.

Ва сўнгги пайтларда энг кўп берилаётган савол: Нега бош мураббий келмаяпти? Буни фақат ўқувчилар эмас журналистлар ҳам кўп беришмоқда. Лекин бу худди аптекага кириб нон қачон келади дейишдек гап. Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий келишига ҳеч қайси сайт ёки газета жавобгар эмас. Бу савол ЎФАга берилиши лозим. Сизлар журналистсизларку дейишингиз мумкин, лекин сайтимизда бу борада бир эмас бир неча бор мақола ёзилганини унутманглар, ЎФА матбуот хизматига расмий сўров ҳам юборилди. Ҳозирча биз ҳам сиз каби фақат кутишга мажбурмиз.

Сўнгги сўз ўрнида сиз журналистми, раҳбарми, мураббийми ёки футболчими исталган одамни сўка оласиз, бунинг учун телефонда 5 сония вақт етарли. Лекин ўз дадангиз ёки акангизни биров СЎКСА бунга қандай қарайсиз? ТАНҚИД ва СЎКИНИШ деган нарсалар мутлақо турлича ва буни тушунганлар учун сайтимиз эшиклари ҳамиша очиқ. 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика