Электросамокатда аёлни уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган "Ренн" ҳужумчисига суд ҳукми ўқилди

Aslanov Jasurbek
24 авг 2024, 12:45
"Ренн" ҳужумчиси Матис Ламбурд электросамокатда одам уриб кетди ва унинг ўлимига сабабчи бўлди.

18 ёшли Ламбурд ўзи истамаган холда одамнинг ўлимига сабабчи бўлгани учун 2 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унга етти йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин эди.

Ҳужумчи 2024 йилнинг 18 июнь куни 51 ёшли аёлни электросамокатда уриб кетган икки шахснинг бири эди. Аёл олти кун ўтиб олинган жароҳатлардан вафот этди.

Маълум бўлишича, транспорт воситасини футболчи бошқарган. Тунда Ренн марказида ҳаракатланиш учун ёпилга кўчада у тротуарда ҳаракатланаётган эди ва 20 км/соат тезликда аёлни уриб кетади. Электросамокат суғурталанмаган ва футболчининг отасини номида бўлган.

Футболчи аёлнинг оиласидан кечирим сўради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Équipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›