Элдорбек Суюнов 14 йиллик рекордни янгилади

Narzulla Saydullayev
26 дек 2014, 12:20
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироқ терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга чиқиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона голни пеналтидан Жамшид Искандеров киритди. Uzfootball.uz сайтида ёзилишича,  бу ўйинда эътиборга молик яна бир воқеа содир бўлди. Ёш, умидли дарвозабонимиз Элдорбек Суюнов терма жамоамиз сафида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолиш бўйича 14 йилдан буён ўзгармай турган, Павел Бугалога тегишли бўлган 447 дақиқалик рекордни янгилади.Эндиликда бу рекорд 520 дақиқага тенг бўлди!

Шунингдек, иккинчи бўлим бошидан бошлаб миллий терма жамоамизни айнан Элдор Суюнов сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. Миллий терма жамоамизга жалб этилган ҳимоячимиз Шуҳрат Муҳаммадиев ўйин сўнгида Акмал Шораҳмедов ўрнида ҳаракат қилган бўлса, Фарруҳ Сайфиев 61-дақиқада Виталий Денисовни алмаштирди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›