Элдор Шомуродов: "Иккала ўртоқлик ўйинидан сўнг ҳам паловхўрлик бўлади"

Оқил Абдубарноев
18 ноя 2022, 20:53
“Рома” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов футболдан бироз четроқ мавзуда фикр билдирди.

Футболчи журналист Тимур Журавелга “Матч ТВ” телеканалининг “Махсус репортаж” дастурида интервью берди.


— Италияда ўзбекларга хос нимани кўпроқ соғинасиз?

- Барча нарсани! Италия буткул бошқа мамлакат, у ерда ҳамма нарса, ҳатто менталитет ҳам бошқача.

— Италияда паловни кунига неча марта истеъмол қиласиз?

- Унчалик кўп эмас. Сўнгги ойларда палов ея олганим йўқ. Ўзбекистонга қайтганимда истаган овқатни тановул қила оламан. У ерда эса диетага амалга қилиш керак.

— Ўзбекистонга келгач, палов ейишга улгурдингизми?

- Ҳозирча улгурмадим. Эҳтимол, ўйиндан кейин тановул қиларман.

— Қайси ўйиндан кейин: Россия ёки Қозоғистон билан?

- Иккаласига қарши ўйинлардан кейин ҳам бўлиши мумкин. Икки марта паловхўрлик бўлади (табассум қилади)", – деди Шомуродов.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Матч ТВ