Элдор Сакаев - “Оқ-Тепа” бош мураббийи

Narzulla Saydullayev
8 июн 2021
Таниқли мураббий Элдор Сакаев яқинда “Янгиер” бош мураббийлигидан кетганди.

Орадан кўп вақт ўтмасдан мутахассис ўзига янги иш жой топди. Элдор Усмановичнинг сайтимизга маълум қилишича, мураббий эндиликда Тошкентнинг “Оқ-Тепа” жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

Маълумотларга кўра, “Оқ-Тепа”ни сафарда “Бухоро” билан ўйинга айнан Сакаев тайёрлаган. Бироқ клубнинг ЎзПФЛ олдида маълум миқдорда қарздорлиги борлиги туфайли, мураббийнинг лицензияси вақтинча тақдим этилмасдан турилибди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia