Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср", "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли"да ғалаба

29 ноя 2026, 02:14
Саудия Арабистони 13-тур доирасидаги бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

“Ал Насср” 26-дақиқада Саму Коштанинг голи эвазига “Ал Ҳазем”ни мағлуб этди. “Ал Ҳилол” меҳмонда “Ал Иттифоқ”ни таслим этди. Ушбу ўйинда англиялик Олли Уоткинс дубль қайд этди. “Ал Аҳли” ўз майдонида “Ал Тавун”дан устун келди. Жамоанинг англиялик ҳужумчиси Айвен Тоуни дубль қайд этди.

Турнир жадвалида “Ал Ҳилол” 33 очко (12 та ўйин) билан биринчи, “Ал Қодисия” 31 очко (13 та ўйин) билан иккинчи ва “Ал Насср” 31 очко (13 ўйин) билан учинчи ўринда бормоқда.




Ўхшаш янгиликлар

Манба: championat.asia