UZ

Сўнгги янгиликлар

16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  0 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  2 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  0 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  7 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  8 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   11

Эксперт фикри. “Пахтакор” – АГМК учрашувидан олдин Кападзе, Жепаров ва Мурзоев ўз тахминларини билдиришди Янгиликлар

Эксперт фикри. “Пахтакор” – АГМК учрашувидан олдин Кападзе, Жепаров ва Мурзоев ўз тахминларини билдиришди

Coca Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Пахтакор” ва АГМК жамоалари ўртасидаги баҳсга қизиқиш кутганимиздан ҳам анча юқори.

Авваллари бу жамоалар ўртасидаги учрашувга футбол жамоатчилиги ва мухлислар бугунгидек жиддий эътибор бермас эди. Бироқ, уларнинг жорий мавсумда қайд этаётган натижалари ва кўрсатаётган ўйинлари бизга бу беллашувга марказий мақомини беришга мажбур қилди. Ушбу баҳсдан аввал одатдагидек ўзбек футболи тарихидаги ёрқин юлдузлардан, бугунги кунда турли лавозимларда фаолият олиб бораётган Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Камолиддин Мурзоевнинг фикри билан қизиқдик. 

Тимур Кападзе, (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи): - “Пахтакор”ни ҳам, АГМКни ҳам қандай кучга эга эканлигини яхши биламиз. Таркиб бўйича, ўйинни ташкил қилиш борасида бир-биридан қолишмайди. Тўғри, бу ўйинда “Пахтакор” фаворит. Лекин, АГМК ўтган мавсумга қараганда жорий йилда анча мазмунли ва барқарор ўйин кўрсатмоқда дея оламан. Олмалиқликлар таркибида ҳар бир чизиқда юқори савиядаги футболчилар бор. Ўйлайманки, анча қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлади. 



Сервер Жепаров, (Ўзбекистон U 14 терма жамоаси бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин бўлади. Икки жамоа ҳам бугунги кунда ажойиб спорт формасида. Ўйинни тўғри йўлга қўйиб олган. АГМК ҳимоядан ўйин қилади. Бу аниқ. Чунки, улар сафарда “Пахтакор”га қарши очиқ футбол қилмасликни жуда яхши тушунишади. “Пахтакор” биринчи рақам остида ўйинни қуради. Баҳсни назорат қилади. АГМК эса қарши ҳужумда ўз имкониятини кутади ва стандарт вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўради. Ўйлайманки, бу ўйинни томошабинбоп ўтишига ҳеч нима тўсқинлик қилмайди. 



Камолиддин Мурзоев, (АГМК жамоаси собиқ футболчиси, Ўзбекистон Проффессионал футболчилар уюшмаси раҳбари): - “Пахтакор” ҳар томонлама фаворит. Лекин, АГМК ҳам бу йил яхши ўйнаётганини унутмаслик лозим. Мухлисларбоп чиройли ўйин бўлади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика