

Чипталар сотуви 3 та босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда чипталар фақат мавсумий абонемент эгаларига сотилади. Унда ҳар бир абонемент эгаси бир йўла 3 та ўйинга махсус чегирма асосида чипта харид қилиши мумкин.
Иккинчи босқичда мана шу 3 та ўйин учун чиқарилган чипталарни истаган харидор сотиб олиши мумкин. Сўнгги босқичда чипталар алоҳида битта ўйинга сотилади.

Масалан, гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” (27 сентябрь) клубига қарши кечадиган учрашув учун чиқариладиган энг арзон чиптанинг баҳоси 1500 рублни ташкил қилади. Энг қиммат чипта эса 40 000 рублдан сотилади.



