ЕЧЛ. "Бавария" — турнирнинг барча ўйинларини ютган 1-жамоа

"Бавария" Чемпионлар Лигаси финалида ПСЖдан устун келди.

ЕЧЛ. "Бавария" ПСЖни мағлуб этиб, 6 карра чемпионга айланди! 

Немис клуби турнир жорий мавсумида барча ўйинларни ғалаба билан якунлади. "Бавария" B гуруҳида 18 очко тўплади, тўплар нисбати - 24:5.

Ханс-Дитер Флик жамоаси кейинги босқичларда "Челси" (3:0, 4:1), "Барселона" (8:2) ва "Лион"дан (3:0) устун келгани ҳолда финалга етиб келган эди.

Шу тариқа "Бавария" ЕЧЛ тарихида мусобақанинг барча ўйинларида ғалаба қозонган биринчи жамоага айланди.


Manba: championat.asia