UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  9 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  1 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  11 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  15 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  3 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  17 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  7 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  6 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  50 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  32 20:43Париж-2024. Аргентинанинг Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол икки соатдан сўнг бекор қилинди (хабар таҳрирланди)  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  1 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  376

ЕЧЛ. "Бавария" ПСЖни мағлуб этиб, 6 карра чемпионга айланди! Янгиликлар

ЕЧЛ. "Бавария" ПСЖни мағлуб этиб, 6 карра чемпионга айланди!

Европа Чемпионлар Лигаси финалининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


ПСЖ – Бавария 0:1 

«Эштадиу да Луш»

Гол: 0:1 – 59 Коман.

ПСЖ – Кейлор Навас, Преснель Кимпембе, Тило Керер, Тиаго Силва, Андер Эррера (Юлиан Дракслер, 72), Леандро Паредес (Марко Верратти, 65), Анхель Ди Мария (Шупо-Мотинг, 80), Хуан Бернат (Левен Курзава, 80), Килиан Мбаппе, Неймар.

Бавария – Мануэль Нойер, Жером Боатенг (Никлас Зюле, 25), Давид Алаба, Жошуа Киммих, Леон Горецка, Альфонсо Дэвис, Тиаго Алькантара (Корентен Толиссо, 86), Кингсли Коман (Иван Перишич, 68), Серж Гнабри (Филиппе Коутиньо, 68), Роберт Левандовски, Томас Мюллер.

Огоҳлантиришлар: Альфонсо Дэвис (28), Леандро Паредес (52), Серж Гнабри (52), Никлас Зюле (56), Неймар (81), Тиаго Силва (83), Левен Курзава (86), Томас Мюллер (90).


Баҳс якунланди. "Бавария" ПСЖни мағлуб этиб, ЕЧЛ ғолибига айланди! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+4. Мюллер кечиктирилган фол учун сариқ карточка олди. 

90+3. Курзава Левандовскини қўпол тарзда йиқитди. 

90+2. Уууух! Қандай ҳужум! Мбаппедан йжойиб пас, Неймардан зарба, Шупо-Мотинг тўпни дарвозага тўғрилай олмади. 

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 38% - 62%

88. Мбаппедан ноаниқ пас, "Бавария" тўп назоратини қўлга олди. 

86. "Бавария"да ўзгариш:  Тиаго Алькантара ўрнига Корентен Толиссо тушди. 

86. Курзава Киммихга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

84. Ууух!  Коутиньонинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли чиқди! 

83. Левандовски Тиаго Силвани алдаб ўтиб кетиши мумкин эди, аммо у йиқитилди. ПСЖ сардори сариқ карточка олди. 

82. Левандовскида зарба! Аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги маъум бўлди. 

81. Неймар орқадан туриб Левандовскининг оёғига тепди ва огоҳлантириш олди.  

80. ПСЖда 2 та ўзгариш: Бернат ўрнига Курзава, Ди Мария ўрнига Шупо-Мотинг тушди. 

79. Бернат жароҳат олган кўринади, аммо у ўйинни давом эттира оладими?

78. Перишичдан узатма, бироқ аниқ эмас. 

77. Неймар Верраттига пас берди, у эса ғалати узатмани амалга оширди, тўп Нойерда. 

76. ПСЖ ўйинини кучайтира олди, лейин ҳозирча тўп "Бавария" ўйинчиларида. 

75. Тажриба ўз сўзини айтмоқда ва "Бавария" рақибга нисбатан яхшироқ ўйнаяпти. 

74. Зарба! Неймарнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

73. Мбаппедан ўзига хос дриблинг ва йиқилиш, ўйин давом этади, ҳужум нариги қанотда кўчди. 

72. ПСЖда алмаштириш: Андер Эррера ўрнига Юлиан Дракслер тушди. 

71. Маркиньос ҳужумда Зюлега нисбатан қўполлик ишлатди. 

70. Ууухх! Ди Мариядан заргарона пас, Маркиньосдан зарба! Нойердан ажойиб сейв! 

68. "Бавария"да 2 та ўзгариш: Коман ўрнига Перишич, Гнабри ўрнига Коутиньо ўйинни давом эттиради. 

67. Уууухх! Ди Мариядан узатма, тўп Мбаппега тегмасдан ўтиб кетди, Нойер ўз ўрнида! 

65. ПСЖда ўзгариш: Паредес ўрнига Вератти туширилди. 

64. Левандовски Паредесга нисбатан қўпол ўйнади.  

63. Ууууух! Яна Коман катта саҳнага чиқиши мумкин эди. Аммо Тиаго Силва жамоаси жонига оро кирди!  

59. ГООООООООООООООООООЛЛЛ! Коман!  Киммихнинг ажойиб узатмасидан кейин Коман бош билан рақиб дарвозасини ишғиол этди - 0:1! 

58. Учрашув кескин курашларга бой тарзда давом этмоқда.

56. Зюлега сариқ карточка кўрсатилди. У Ди Марияни қўполлик билан майдонга қулатди. 

56. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 38% - 62%

54. Ўйин давом этади. Немис клуби тўпга эгалик қилмоқда. 

52. Ҳакам бирма-бир сариқ карточка бериб чиқди: Гнабри ва Паредес огоҳлантирилди. 

52. Ууухх Гнабри Неймарга нисбатан жуда қўпол ўйнади. Жанжал ҳам бошланиб кетди. 

51. Левандовски рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб олди, Кимпембе ҳимояда яхши ўйнаб, тўпни олиб қўйди. 

48. Кингсли Коман Тило Керерга нисбатан қоидуни бузди, бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини тушунтирди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

45+1. Вау! Коман жарима майдони ичкарисида Керер томонидан йиқитилди. Йўқ, қоида бузилмади ва пенальти йўқ деб баҳоланди.   

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

45. Зарба! Еҳ, Мбаппедан жуда кучсиз зарба, тўп Еойерда. 

44. Кимпембе совуққонлик билан Мюллерни алдаб ўтди, аммо у йиқитилди. 

42. "Бавария" қарша ҳужумга ўтди, Левандовски ўнг қанотдан узатмани амалга оширди, Маркиньос тўпни қаҳрамонларча қайтарди.  

41. Мбаппе ўзининг маҳорати эвазга Киммихдан ўтиб кеди, бироқ германиялик футболчи уни қўполлик билан бўлсада тўхтатиб қола олди. 

40. "Бавария" ўнг қанот орқали ҳужумга ўтмоқда, жамоалар у ёқдан бу ёққа ўйинни кўчириш билан бандлар. 

39. Эррера Дэвисга нисбатан қоидани бузди, парижликлар фойдасига яхши вазият содир бўлиши мумкин эди.  

38. Маркиньос тиниб-тинчимас Левандовскига нисбатан қўполлик ишлатди, жарима тўпи. 

37. "Бавария" ўз прессингини намойиш этишга киришди, ПСЖ эса айни пайтда тўп билан олдинга интилмоқда. 

36. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 39% - 61%

34. Неймар Киммихни йиқитди ва жарима белгиланди.

32. Ие, энди Тиаго Силва майдонда ётибди, йўқ-йўқ ҳаммаси жойида экан, давом этамиз.  

31. Зарбаааа!  Ҳаводан келган узатмадан сўнг, Левандовскининг зарбасини Навас қийинчиликка учраган ҳолатда қайтарди! Кейлорда биринчи сейв! 

30. Коман ва Левандовскининг зарбалари ҳимоячилар томонидан шунаки "блок" қилинди. 

29 Ваууу! Эррера! Кучли зарбадан сўнг тўп рикошет орқали майдонни тарк этди, энг қизиғи, бурчак зарбаси берилмади. 

28. Дэвис Керерни қўли билан ушлаган ҳолда тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди. 

26. Мюллер қоидани бузди. У Керерни йиқитди. 

25. "Бавария"да ўзгариш: Боатенг ўрнига Зюле тушди. 

25. Ана холос! Мажбурий ўзгариш қилинади. 

24. Ўйин ҳозирча тўхтатилди, чунки Жером Боатенг жароҳат олиб, майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

23. Буууууммм!  Ди Мариянинг ўнг оёқда йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

22. Уууух! Мана Левандовски!  Унинг зарбаси дарвоза устунига тегди! 

21. Марказда Левандоаски Бернатга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳозирча Лева қўполликлари билан ажралиб турибди. 

19. Ўйин "қайноқ" ва тенг курашларга бой тарза давом этяпти. 

18. Ууууухх! Неймар! Нойер жаноблари унинг зарбасини бир эмас, икки марта қайтарди! Даҳшат! 

16. Ҳозирча "Бавария" тўп назоратини ўз қўлига олган. 

15. Мбаппедан зарба!  Унинг зарбаси ҳимоячилар томонидан "блокланди". 

13. Коман марказ орқали ҳужумда фаоллик кўрсатди. Уни устамонлик билан қарши олишди ва вазият зарбагача утиб бормади.

11. Неймардан ажойиб узатма, бироқ Алаба тўпни қайтаришга эришди, "Бавария" тезкор қарши ҳужумга интиляпти. 

10. Хавотирли ҳолат, Дэвис майдонда ётибди. Йўқ, ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттирмоқда. 

9. Алькантара Мбаппени йиқитди ва жарима зарбаси белгиланди. 

7. ПСЖ яхши ҳужум ташкил этиши мумкин эди, аммо Ди Мария офсайдда қолиб кетди. 

6. Зарба! Тиаго Алькантара ноаниқ заба йўллади ва бўш трибунани нишонга олди! 

5. Доимгидек чап қанотда Дэвис фаол ва унинг қанотидан ҳужум бошланмоқда. 

3. Паредес ўз жарима майдонида бош билан тўпни қайтарди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Чемпионлар Лигаси мадҳияси янграмоқда! 

- Диққат қилинг, футболчилар яшил майдонга тушиб келишмоқда! 

Бугун мана бу "шалпангқулоқ" учун жанг бўлади, жанг!

Бугун ким ёки кимлар гол уради деб ўйлайсиз?

"Бавария" чигил ёзди машғулотларда


ПСЖ чигил ёзди машғулотларда

"Бавария" ҳам "Эштадиу да Луш"да

ПСЖ стадионда

Соврин ўз эгасини кутмоқда

- Ҳал қилувчи учрашув Тошкент вақти билан 00:00да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун катта футбол! Унда Франциянинг ПСЖ жамоаси Германиянинг "Бавария" клуби билан тўқнаш келади. Бугун қайси клуб ютади? Мусобақа финалининг дебютанти ПСЖми ёки 6-марта ушбу нуфузли кубокка эга чиқишни истаётган "Бавария"ми? Биргаликда кузатиб борамиз ва бунга ойдинлик киритамиз.  

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика