"Dubai Cup-2022". Жалолиддиновнинг жаримадан урган супер голи Ўзбекистон U-23 га Вьетнам U-23 устидан ғалаба келтирди
29 мар 2022 20:36
Янгиликлар
"Dubai Cup-2022". Жалолиддиновнинг жаримадан урган супер голи Ўзбекистон U-23 га Вьетнам U-23 устидан ғалаба келтирди
Ўзбекистон ОТЖ "Dubai Cup" мусобақаси доирасидаги навбатдаги ўйинида қатнашди.
Унда Тимур Кападзе шогирдлари минимал ҳисобда ғалаба қозонишди. Вакиллирамизнинг ягона тўпи муаллифи "Қайрат"да тўп тепаётган Жасур Жалолиддинов бўлди. У белгиланган жаримадан устамонлик билан фойдаланиб, термамизга турнирдаги илк ғалабани олиб келди. Унинг голини ушбу ҳавола орқали томоша қилинг.
Вьетнам U-23 – Ўзбекистон U-23
Гол: Жасур Жалолиддинов 67'
Ўзбекистон U-23 таркиби: Шукрон Йўлдошев, Алибек Давронов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Саидазамат Мирсаидов, Элдор Бегимов, Муҳаммадазиз Ибрагимов, Диёр Холматов, Жасурбек Жалолиддинов, Отабек Жўрақўзиев, Ҳусайн Норчаев, Руслан Жиянов
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси турнирдаги дастлабки ўйинида Саудия Арабистонига 0:2 ҳисобида ютқазган бўлса, уч кун олдин БАА билан дуранг ўйнаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар