Доннарумма: "Хатоим учун узр сўрайман"

Mirjalol Normatov
31 мар 2019, 13:54
"Милан" дарвозабони Жанлуижжи Доннарумма "Сампдория"га қарши ўйинда йўл қўйган хатоси учун узр сўради.

Посбоннинг хатоси туфайли Грегуар Дефрель гол урди ва "Милан" мағлуб бўлди.

"Жамоадошларим мени қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорман. Хатолар бўлиб туради, бунинг учун узр сўрайман. Қачонки сен олдинда бўлсанг, ҳавф бўлади. Очко ола олмаганимиз ачинарли. Мен вазиятни чуқурлаштирмайман. Дарвозабон сифатида хатоимни тан оламан", - деди дарвозабон.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›