Доннарумма баъзан захирида қолаётгани ҳақида: "Мен ҳар доим асосий дарвозабон бўлганман. Вазият менга ёқмаяпти"

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2021, 22:33
ПСЖ дарвозабони ўзини асосий деб ҳисоблайди.

Жанлуижи Доннарумма Кейлор Навас билан бўлаётган рақобат ҳақида гапирди.

"Ўйинларимдан бу билинмаётган бўлиши мумкин, аммо менга бу ёқмаяпти. Биласизки, мен ҳар доим асосий дарвозабон бўлганман. Захирада қолиш эса, доим ҳам оғир бўлади.

Аммо мен хотиржамман. Аминманки, вазиятдан чиқиш йўлини топаман", -дейди Жанлуижи Доннарумма.

Эслатиб ўтамиз, дарвозабон Франция чемпиониатининг 13 туридан сўнг, 5 марта майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Équipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›