Доннарума жаҳонда энг кўп маош оладиган дарвозабонга айланиши мумкин

Eldor Akmurzayev
17 апр 2021
“Милан” кипери Жанлуижи Доннарумма ва унинг агенти Мино Райола клуб билан шартнома узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Қайд этилишиcа, 22 ёшли дарвозабон маоши йилига 12 млн еврога кўтарилган тақдирдагина жамоада қолишга рози бўлади. “Қизил-қоралар” эса унга 8 млн евродан ортиғини тўлашга тайёр эмас. Агар “Милан” Доннаруманинг шартларига рози бўлса, у МЮ посбони Давид де Хеани ортда қолдириб, дунёда энг кўп маош оладиган дарвозабонга айланади. Де Хеа йилига 11 млн евро ишлаб топади.

Италиялик жорий мавсум “Милан” сафида 40 учрашув ўтказиб, дарвозасидан 48 та гол ўтказиб юборди ва 10 ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ua-football.com