UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   0 18:18U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23. Таркиблар маълум  4 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  3 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  3 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  1 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  3 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  3 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   1 14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1 14:28Депай ёзда эркин агентга айланиши мумкин  0 14:01"Челси" Беллингемни нишонга олди. "Реал" бунга муносабатини билдирди  8 13:37ПСЖ хавбеки Туркияга йўл олиши мумкин  1 13:14“Челси” футболчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  3

Диёр Мирзабоев: “Қийин ўйинда дуранг ўйнадик” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: “Қийин ўйинда дуранг ўйнадик”

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Янгиер-қурувчи" – "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев фикрларини билдириб ўтди.

- “Шўртан” билан ўйин борасида фикрингиз қандай?

- Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз кўрсатдик. Бунинг учун бизни тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Тўғриси, захирадан футболчиларни майдонга туширишда хатога йўл қўйдим. Учрашув охирларида айримларида жисмоний ҳолат яхши эмаслиги сезилиб қолинди. Захирамиздан фойдаланиб бўлганимиздан сўнг улар алмаштириш сўрашди. Бугун баҳс охирларида майдонда 10 киши ўйнадик. Бир сўз билан айтганда, қийин ўйинда дуранг ўйнадик. “Янгиер” шу вақтгача “Шўртан” устидан ғалаба қозона олмаган экан. Бунга чек қўйишни режалаштиргандик. 


- Мазкур ўйинга тайёргарлик кўнгилдагидек кечганмиди?

- Биз ҳар бир ўйинга яхши тайёрланамиз. Ортиқча юкламалар берилмайди. Балки Нодир Йўлдошев барвақт жароҳат олмаганида, вазият бошқача бўлиши мумкин эди. 


- Давралар оралиғида қайси чизиқларни кучайтирмоқчисиз?

- Илгари таъкидлаганимдек, иложи борича шу таркибни сақлаб қолмоқчиман. Дейлик, айрим футболчиларимизга Суперлигадан таклиф бўлса, уларни сақлаб турмаймиз. Айни вақтда музокаралар давом этмоқда. Ҳозирда сифатли ўйинчиларни таклиф қилиш жуда қийин. Шунга қарамай, биз трансфер ойнаси якунига қадар чизиқларимизни кучайтирмоқчимиз. 


- Асилжон Бегимқулов ва Суҳроб Бердиев захирадан, Абдуқаххор Хожиакбаров эса майдонга туширилмади. Бунга нима сабаб бўлди?

- “Шўртан” футболчиларининг тезкорлигини ҳисобга олиб, таркиб танлагандик. Йигитлар барча айтилган топшириқларни бажаришди. Тезкорлик бўйича рақибга ютқазганимиз йўқ. Машғулотларда стандарт вазиятларга эътибор қаратгандик. Афсуски, биз бир вазиятда хатога йўл қўйдик ва гол олиб чиқдик. Сиз санаб ўтган футболчиларнинг захирадан туширилганига шу сабаб бўлди. 


- “Янгиер” U-19 жамоаси иштирокидаги ўйинларини кузатмаётганингиз ростми?

- Бунга вақтнинг тўғри келиб қолаётгани сабабдир. Чунки биз ҳам машғулотларни кечки 18:00да бошлаймиз. Ёшларимиз ҳам айнан шу вақтда ўз ўйинини ўтказади. Тўғриси, ўйинни кузатиш учун мен машғулотларни ўтказиб юбора олмайман. “Хоразм” билан ўйинни бошидан охиригача стадиондан туриб, кузатиб бордим. Таркибдаги бир неча футболчиларни машғулотларга жалб қиламан. Агар мен ўйинни стадиондан туриб кузатмаган чоғимда ҳам, яхшиларни асосий жамоага жалб қилишда давом этаман. Чунки улар доимий равишда менинг эътиборимда туради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика