UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15ПСЖ ва "Ноттингем" Наваснинг трансфери бўйича келиша олишмади   0 21:54Саламат Қутибоев фаолиятини "Арал"да давом эттиради  4 21:33Расман: Николай Тарасов "Қизилқум" жамоаси футболчисига айланди  2 21:14Назорат ўйини. "Насаф" Украина клуби билан дуранг ўйнади  8 21:01Ўртоқлик учрашуви. "Локомотив" Болгария клуби билан дуранг қайд этди  1 20:43Эшитдик-да! Ифиани Ифиани ва Виктор Мбаома "Қизилқум" футболчисига айланди  8 20:30Манба: Энцо Фернандес катта эҳтимол билан "Челси"га ўтмайди. "Бенфика" 120 млн еврони биттада тўлашни талаб қилди  2 20:16"Челси" ёш футболчиси "Тоттенхэм"га ўтди  0 19:55Эриксен жароҳати сабаб уч ойга сафдан чиқди  5 19:36Канселу кетишига яқин "Ман Сити" Бен Чилуэллни нишонга олган  0 19:15"Барселона" Энтони Элангани ижарага олмоқчи  4 18:54Неймар мушаклари зўриқиши туфайли "Монпелье" билан ўйнамайди  2 18:32"Арсенал" Жоржиньо трансферига қарамай, Кайседони харид қилмоқчи  1 18:10"Ливерпуль" трансфер ойнасининг сўнгги кунида ҳеч ким билан шартнома имзоламайди. Қишда фақат Гакпо сотиб олинди  1 17:52Орифхўжа Абдухолиқов "Локомотив" машғулотларига қўшилди  4

Диёр Мирзабоев: "Футболни алдаб бўлмайди, барчаси майдонда кўриниб қолди" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Футболни алдаб бўлмайди, барчаси майдонда кўриниб қолди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Ғиждувон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Янгиер

ПРО лига. 19-тур

06/10/2022, 16:00

1
:
1
Тугади

Ғиждувон

45'
90'
8'  
34'  

Ўйин ҳақида

- 25 кун давомида футбол ўйнамадик. Лигада қатнашишимиз сўроқ остида эди. Йигитларга шижоат ҳисобига ютиш лозимлигини айтгандим. Ўйиндан-ўйинга қўшиб борамиз.

- Ўзингиз таъкидлагандек, охирги ўйиндан сўнг деярли бир ой вақт ўтди. Футболчиларнинг жисмоний имкониятларини ушлаб туриш мақсадида нималарни амалга оширдингиз?

- Жадвал иккига ажралгандан сўнг чемпионатда қатнашиш ёки қатнашмаслигимиз сўроқ остида эди. Руҳий томондан тушкунлик бор эди. Очиғини айтаман, 6 кун олдин йиғилдик. 5 кун машғулотлар ва олтинчи куни футбол ўйнаяпмиз. Футболни алдаб бўлмайди, барчаси майдонда кўриниб қолди. Футболчи машғулотларда қатнашмаса, бу сезилади. Аслида ютқазадиган ўйин эди, омадимиз чопиб дуранг натижага эришдик. Рақиблар пенальтидан фойдалана олмади. Жисмоний имкониятни тиклашга вақт керак.

- Биринчи голда хатога йўл қўйган Бунёд Шодиевни алмаштирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Шодиевни алмаштирилиши голда хато қилгани учун эмас. Унинг ўзи ёнимга келиб ўйини чиқмаётганини айтди.

- 1:1 ҳисоби сизни қониқтирдими?

- Ҳозирги вазиятимиздан келиб чиқса, албатта қониқтирди. Бугун ютқазишимиз мумкин эди. 80-дақиқадан кейин дарвозамиз томон пенальти белгиланганди. Омадимиз келиб рақиб пенальтини голга айлантира олмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика