UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Устоз-шогирд АПЛда ой мураббийи бўлишга номзод  0 10:44"Нефтчи": Йўлдошев жамоамизга эркин агент сифатида текинга олинди  8 10:17Трансфермаркет «Нефтчи» Иброҳимҳалил Йўлдошевни қанчага сотиб олганини эълон қилди  12 09:45«Ал Насср» АПЛнинг яна бир футболчисига 64 миллион евро таклиф қилди  2 09:13Sofascore. Навбатдаги голини урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:40ПСЖ футболчисини 50 миллион еврога сотиб юборди  1 08:10Европа лигаси. «Рома»нинг кейинги босқичдаги эҳтимолий рақиблари маълум  1 07:40Клаудио Раньери Шомуродовнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  28 03:05Европа лигаси. Моуринью амаллади, пешқадамни мағлуб қилган жамоа плей-оффга чиқа олмади ва барча натижалар  11 02:53Европа лигаси. Шомуродов захирадан тушиб гол урган ўйинда "Рома"дан ишончли ғалаба  26 01:50Месси ЖЧ-2026да ўйнайдими? Скалони жавоб берди  4 01:19Неймар собиқ жамоасига қайтаётганини эълон қилди  1 00:49"Ал Ҳилол" Неймарнинг ўрнига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи  0 00:34Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди"  1 00:14Саудия Арабистони. Роналду 921-голини урган ўйинда "Ал Насср"да қийин ғалаба  15

Диёр Мирзабоев: "Футболни алдаб бўлмайди, барчаси майдонда кўриниб қолди" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Футболни алдаб бўлмайди, барчаси майдонда кўриниб қолди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Ғиждувон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Янгиер

ПРО лига. 19-тур

06/10/2022, 16:00

1
:
1
Тугади

Ғиждувон

45'
90'
8'  
34'  

Ўйин ҳақида

- 25 кун давомида футбол ўйнамадик. Лигада қатнашишимиз сўроқ остида эди. Йигитларга шижоат ҳисобига ютиш лозимлигини айтгандим. Ўйиндан-ўйинга қўшиб борамиз.

- Ўзингиз таъкидлагандек, охирги ўйиндан сўнг деярли бир ой вақт ўтди. Футболчиларнинг жисмоний имкониятларини ушлаб туриш мақсадида нималарни амалга оширдингиз?

- Жадвал иккига ажралгандан сўнг чемпионатда қатнашиш ёки қатнашмаслигимиз сўроқ остида эди. Руҳий томондан тушкунлик бор эди. Очиғини айтаман, 6 кун олдин йиғилдик. 5 кун машғулотлар ва олтинчи куни футбол ўйнаяпмиз. Футболни алдаб бўлмайди, барчаси майдонда кўриниб қолди. Футболчи машғулотларда қатнашмаса, бу сезилади. Аслида ютқазадиган ўйин эди, омадимиз чопиб дуранг натижага эришдик. Рақиблар пенальтидан фойдалана олмади. Жисмоний имкониятни тиклашга вақт керак.

- Биринчи голда хатога йўл қўйган Бунёд Шодиевни алмаштирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Шодиевни алмаштирилиши голда хато қилгани учун эмас. Унинг ўзи ёнимга келиб ўйини чиқмаётганини айтди.

- 1:1 ҳисоби сизни қониқтирдими?

- Ҳозирги вазиятимиздан келиб чиқса, албатта қониқтирди. Бугун ютқазишимиз мумкин эди. 80-дақиқадан кейин дарвозамиз томон пенальти белгиланганди. Омадимиз келиб рақиб пенальтини голга айлантира олмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика