UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Роналду ва "Ювентус" ўртасида деярли 20 миллионлик маҳфий келишув бўлган. Бу ишни прокуратура ҳам ўрганмоқда  0 08:38Куман йирик мағлубиятга изоҳ берди  0 08:14Дешам Нидерландия билан ўйиндаги йирик ғалабадан сўнг фикр билдирди  0 07:53Мбаппе дублдан сўнг Бенземани ортда қолдирди, рекордгача яна 15 та гол қолди  3 07:3041 ёшли Златан Евро саралашида майдонга тушган ёши энг катта футболчи бўлди  0 07:13Olamsport: Энди Руис Тайсон Фьюрига "вызов" ташлади, Сауль Альварес тарихдаги энг яхши боксчи номини айтди  0 04:30Ўзбекистон U-23 бу сафар Африка термасини мағлуб эта олмади  7 02:46Евро-2024 саралаши. Франция ўз майдонида Нидерландияни, Бельгия сафарда Швецияни аяб ўтирмади  8 01:43Ўзбекистон U-23нинг Кот-д`Ивуар U-23га қарши ўртоқлик ўйини учун таркиби маълум!  3 01:15Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Боливия 1:0  3 01:02Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Шомуродовнинг голи эвазига Боливияни мағлубиятга учратди  176 00:47Сан-Марино термаси футболчиси Европада рекорд қўйди  3 00:09Евро-2024 саралаши. Франция - Нидерландия, Швеция - Бельгия ва бошқа баҳсларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:57Ўртоқлик ўйинлари. Осиё ва Жанубий Америка термалари ўртасидаги баҳсларда ғолиблар аниқланмади  6 23:29Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик"  4

"Динамо" нинг таркиби жиддий ўзгаради Янгиликлар

"Динамо" нинг таркиби жиддий ўзгаради

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси таркиби иккинчи даврада жиддий ўзгариши кутилмоқда.
Биринчи мавсумни 12 поғонада якунлаган самарқандликлар таркибига бир неча янги ўйинчилар келиб қўшилади. Ҳозирда жамоага "Насаф"дан Мизакамол Камолов, "Қизилқум"дан Олим Навкаров, Фаррух Ҳайдаров, "Шўртан"дан Дилавер Абибуллаев, Обид Жўрабоев, "Пахтакор"дан Илҳом Суюнов, Мурод Холмуҳаммедов, Саънат Шихов каби бир неча маҳоратли ўйинчилар келиб қўшилиши ҳақида хабарлар мавжуд.

Ундан ташқари бугун йиғинни Самарқандда бошлайдиган "Динамо" сафига икки нафар хориждан легионер келиб қўшилиши кутилмоқда. Аввал хабар бериб ўтганимиздек Тошкентдаги йиғинга Иракли Климиашвили келиши мумкин. Жамоани дарвозасига эса Темур Жўраевнинг келиши ойдинлашиб бормоқда.

Легионерлардан Александр Мельничук ва Владимир Киликевичларнинг жамоани тарк этгани ҳақида хабарлар бор. Янги келиб қўшилган легионерлар биттаси Сербиядан бўлса, биттаси Россиядан. Улар ҳақида ҳал тўлиқ маълумот берилмаган. Ундан ташқари жамоа ўз таркибига биринчи лига вакили "Шердор" дан ҳам бир неча футболчини қайтариб олиб келади. Ўтган йилларда "Динамо" шарафини ҳимоя қилган футболчилар ўтган мавсум бошида биринчи лигага жўнатилган эди. Айнан мана шу футболчилардан бир нечтаси яна қайтдиган бўлса, "Динамо" шарафини ярим мавсум ҳимоя қилган бир неча футболчи "Шердор" га бориб қўшилади.

"Динамо" 18 июль куни ОЗТМ стадионида "Шердор" га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бундан ташқари "Пахтакор"га ва "Нефтчи"га қарши ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтиши  режалаштирилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика