

"Назаримда, ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин у [Ямал] мен кўрган барча ўйинчилар ичида унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади. Бундай ўйинчилар 20-30 йилда бир марта пайдо бўлади.
У 17 ёшда, лекин аллақачон "Барселона"да 100 та ўйин ўтказди. Мен доимо айтганман, бу болалар ҳали жуда ёш ва агар улар етарли даражада кучли бўлса, улар ўйнаши керак. У "Барселона"да улғайди, академияни тамомлади ва ажойиб ёш ўйинчига айланди", – деди Англия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси ва "Интер Майами"нинг эгаларидан бири CBS Sports эфирида.



