UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   0 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  6 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  2 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  2 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  11 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  31 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  5 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  2

Дешам: "Хавотирга ўрин йўқ" Янгиликлар

Дешам: "Хавотирга ўрин йўқ"

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар Лигаси доирасидаги Данияга (0:2) қарши ўйиндан кейин фикрларини билдирди.

"Фалокатга йўлиқамиз, деган фикрдан йироқман. Бизда жуда кўп имкониятлар бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик, ҳимоядан чиқишда ҳам хатоларга йўл қўйдик.

Бизда ёш жамоа бор, аксарият футболчиларда юқори савияда ўйнаш тажрибаси йўқ. 

Гап тактикада эмас. Дания терма жамоаси футболчиси бурчак зарбаси амалга оширилганда тўрт марта ёлғиз қолдирилди.

Хавотирга ўрин йўқ, халқаро тажрибага эга футболчиларнинг қайтиши бизга фойда келтиради. 

Кеча бир қанча ўйинларни кузатдим, бошқа кучли жамоалар ҳам мағлубиятга учрашди.

Ҳаммадан кучлимиз, деб ўйлаш хато бўлади. Курашишимиз лозим. Албатта, ютқазиш – ёқимсиз ҳолат.

Бу икки ой ичида бизни нима кутаётганини эслатади. Ҳозир юқори даражадан узоқмиз, бу учун энг юқори талабларга жавоб беришимиз керак. Мен баҳона излаётганим йўқ, лекин кейинги икки ой ичида кучимизни тиклашимиз жуда муҳим", – деди Дешам.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика