Дерби “Истиқлол”да бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
7 июн 2016, 14:53
Хабарингиз бор, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Олий лига 11-тур доирасида “Қўқон-1912” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Шу боис навбатдаги “вилоят дербиси” Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтишини маълум қиламиз. Баҳс 10 июнь, соат 19:00да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” жамоаси сўнгги уй учрашувини вилоятимизда Унверсиада-2016 спорт турнири бўлиб ўтаётгани сабабли Қиргулида ўтказган эди. Маълум танаффусдан сўнг, Фарғона бош жамоаси яна ўз уй учрашувларини “Истиқлол” стадионида қабул қилишда давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz