Дембеле, Траоре ва Обамеянг "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйин учун қайдномасига киритилди

Alisher
6 фев 2022, 12:16
"Барселона" Мадриднинг "Атлетико" жамоасига қарши Испания чемпионати 23-тур доирасидаги ўйин учун қайдномасини эълон қилди.

Каталония клуби рўйхатидан битимнинг маълум шартлар эвазига узайтирилиши сабаб клуб билан келиша олмаётган Усмон Дембеле ўрин олди.

Бугунги ўйинда "Барселона"нинг янги ўйинчилари Адама Траоре ва Пьер-Эмерик Обамеянг иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Атлетико" ўйини бугун 20:15да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›