Де Йонг "Юве"га қарши ўйинда ҳимоядаги роли ҳақида: "Барселона"га керак бўлган жойда ўйнашга доим тайёрман"
29 окт 2020 10:15
Янгиликлар
Де Йонг "Юве"га қарши ўйинда ҳимоядаги роли ҳақида: "Барселона"га керак бўлган жойда ўйнашга доим тайёрман"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги "Ювентус" (2:0)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ажойиб ўйин ўтказдик деб ўйлайман, айниқса тўпга эгалик қилиб, яхши ҳаракатланган иккинчи таймда. Педри истеъдодли ва бу ёшдан кўра муҳимроқ.
Мен ўсмирлигимда мудофаада ўйнаб улгурганман. Албатта, мен ярим ҳимояда ўйнашни афзал кўраман, аммо жамоага керак бўлган жойда ўйнашга доим тайёрман. Менга ҳаммаси ёқди", - дейди де Йонг.
Хавбек жорий мавсум "Барса" сафида Ла Лига ва ЕЧЛ 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар