

"Вақт жуда тез ўтмоқда. Етти йилдан бери "Манчестер Юнайтед" сафидаман. Бу вақт ичида кўп яхши ва ёмон ҳолатлар бўлди. Ҳозирда бу ерда жуда хурсандман. Жамоанинг муҳим футболчиси эканлигимни ҳис қилиб тураман. Аҳир, таркибда энг тажрибалилардан бириман", - дейди дарвозабон.




