UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19Испания кубоги. "Атлетико"нинг асосий таркиби билан танишинг  0 00:06"Вулверхэмптон" – "Ливерпуль". Асосий таркиблар маълум  14 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:47"Реал" яна Руис номзодига қайтди  1 23:38Ўзбекистон U-19 терма жамоаси “Локомотив” ёшлари билан баҳс олиб борди  8 23:23Жезус фаолиятини "Фиорентина"да давом эттириши мумкин  1 23:05"Барселона" 16 ёшли ҳужумчини "Астон Вилла"га сотади  3 22:48"Реал" Вальехони яна ижарага беради  0 22:24"Зенит" Семак билан ҳамкорликни давом эттиради  0 22:05Бруну Фернандешнинг трансфери омадсизликка учради. У МЮга ўтмайди  31 21:40“Реал” айни пайт ижарага берган футболчиларини йиғса қандай таркиб ҳосил бўларди?  15 21:15МЮ жароҳатдаги Рэшфорднинг ўрнини жамоанинг собиқ форварди билан тўлдирмоқчи  27 20:55Расман: “Челси” вингери “Интер”га ўтди  22 20:40U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ва Австралиянинг статистикаси қандай?  81 20:20“Барселона” посбони сафдан чиқди  3

Даврон Файзиевнинг Ўзбекистон вакилларидан тузган "Орзулар терма жамоаси" (1-соннинг давоми) Янгиликлар

Даврон Файзиевнинг Ўзбекистон вакилларидан тузган "Орзулар терма жамоаси" (1-соннинг давоми)

Championat.asia сайти орқали янги лойиҳа бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Унинг илк сони таниқли спорт журналисти, маҳоратли футбол шархловчиси ҳамда ҳозирда ЎФА Матбуот ва медиа департаменти директори сифатида фаолият олиб бораётган Даврон Файзиевнинг фикр-мулоҳазалари асосида тайёрланди.

Аввалроқ, Даврон Файзиевнинг жаҳон терма жамоасини эътиборингизга хавола этгандик. Энди эса унинг талқинига кўра Ўзбекистон вакилларидан тузилган “Орзулар терма жамоаси” билан танишиб чиқамиз.

Эслатиб ўтамиз, “Орзулар терма жамоаси” – 11 нафар асосий таркиб ўйинчиси, 5 захира аъзоси ҳамда бир мутахассисдан ташкил топади. Ўзбекистон термаси эса 1992-йилдан то ҳозирги вақтга қадар фаолият олиб борган ва бораётган футболчи ҳамда мураббийлардан иборат бўлади.  

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон)

Схема: 4-3-3

Дарвозабон – Павел Бугало;
Ҳимоячилар – Февзи Давлетов, Фарход Магометов, Андрей Фёдоров, Николай Ширшов;
Ярим ҳимоячилар – Одил Аҳмедов, Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров;
Ҳужумчилар – Игор Шквирин, Олег Шацких, Жафар Ирисметов.

Мураббий: Маҳмуд Раҳимов

Захирадагилар: Юри Шейкин, Виталий Денисов, Тимур Кападзе, Максим Шацких, Азамат Абдураимов.

Дарвозабон:

Павел Бугало (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1995-2007 йиллар оралиғида миллий жамоа дарвозасини (40 ўйинда) ҳимоя қилган. Икки бора (1996, 1997) Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган. 


Ҳимоячилар:
Февзи Давлетов (47 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1994-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 52 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. 

Фарход Магометов (57 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1996 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 20 баҳсда майдонга тушган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. 

Андрей Фёдоров (48 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1994-2006 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 65 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

Николай Ширшов (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 63 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 бора ишғол этган. 


Ярим ҳимоячилар:

Одил Аҳмедов (31 ёш) – Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси аъзоси. 2007-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган ва ҳозирга қадар фаолиятини давом эттирмоқда. Терма либосида 102 ўйинда иштирок этиб, 20та гол киритган. 6 карра (рекорд: 2009, 2011, 2014, 2015, 2016, 2018) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган. 

Миржалол Қосимов (49 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 67 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол этган. 4 карра (1993, 1998, 2001, 2004) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.
Сервер Жепаров (37 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2017 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 128 баҳсда (рекорд) майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 25 бора ишғол этган. Икки марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек, 2 бора Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.


Ҳужумчилар:

Игор Шквирин (56 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2000 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 31 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 20 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони бўлган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси дея тан олинган.
Олег Шацких (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-1997 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 11 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 9 бора ишғол этган. Термада кетма-кет (6 ўйинда 8та) гол уриш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. Ўзбекистоннинг 1995-йилдаги энг яхши футболчиси. 

Жафар Ирисметов (43 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1997-2007 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 36 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 15 бора ишғол этган. Бир мавсумдаги голлар сони бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари. 


Мураббий:

Маҳмуд Раҳимов (44 ёшида оламдан кўз юмган) – 1999 йил Ўзбекистон МТЖ бош мураббий лавозимига тайинланган. Унинг бошқарувида терма жамоа Осиё чемпионати-2000 саралаш баҳсларини 100 фоизлик натижа билан якунлаган ҳолда гуруҳдаги асосий рақиб БААни ортда қолдириб, қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритган. Бироқ, Раҳимов ўша йили бахтсиз ҳодиса, яъни, автофалокат туфайли вафот этган. Бош жамоа Раҳимов қўл остида ФИФА рейтингида 79-ўринда 55-поғонагача кўтарилишга эришган. Маҳмуд Раҳимов вафотидан кейин 1999-йил ОФК томонидан қитъанинг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлган. Шуни қўшимча қилиш жоизки, Ўзбекистон МТЖ Раҳимов бошқарувида 6 ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қозонганди.


Захирадагилар:

Юри Шейкин (дарвозабон, 47 ёшида оламдан кўз юмган) – 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. Терма жамоа сафида 7та ўйин ўтказган.

Виталий Денисов (ҳимоячи, 32 ёш) – Россиянинг “Рубин” жамоаси аъзоси. 2006-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган. Ҳозирча терма либосида охирги ўйини 2018-йилнинг сентябрида Эронга қарши ўртоқлик баҳсига (0:1) тўғри келади. Умуман олганда эса Денисов термада 72 ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини бир бора ишғол этишга муваффақ бўлган. 2013-йил Ўзбекистонда йил футболчиси дея тан олинган. 

Тимур Кападзе (ярим ҳимоячи, 38 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2015 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 119 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Максим Шацких (ҳужумчи, 41 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1999-2014 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 61 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 бора (рекорд) ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.
Азамат Абдураимов (ҳужумчи, 53 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1997 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 22 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

P.S. Лойиҳа ҳақида фикрларингизни ёзиб қолдиринг ва унинг кейинги сони кимга аталашини хоҳлар эдингиз?


Даврон Файзиевнинг "Орзулар терма жамоаси" (жаҳон)

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +22   

Фикрлар

+8   
02 ноя 19:46:47
Sarvar Khidoyatov
S_V фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Fyodirov orniga Baxtiyor Ashurmatov yoki Anzur bolishi kerak edi.
Ёш бола эканиз бемаъни гапиздан маълум! Шу кунгача Фёдоровдек химоячи чикмади биздан.
+4   
02 ноя 19:40:36
FUN_UZBEK55
S_V фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Fyodirov orniga Baxtiyor Ashurmatov yoki Anzur bolishi kerak edi.
Манимча сиз Федоровнинг уйинларини курмагансиз, озгина ешрок булсангиз керак.
+3   
02 ноя 21:19:06
FUN_UZBEK55
KosonsoychiFCRM91 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shatskix xaxolku umniy
Нима Шацких Украинада уйнаган булса хохол булиб коладими, унда Шомуродов Россияда уйнагани учун рус, Сардор Рашидов араб, Одил Ахмедов Хитой эканда
+3   
02 ноя 20:03:38
MARVEL
Muhammad12 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xudo xohlasa shatskiy o‘rnini o‘zbek o‘g‘loni Eldor egallaydi
Iye, saal g'alatiromasmi? Nima, Shatskix Yaponiya o'g'lonimi ???
+3   
02 ноя 19:56:30
Totalizator kerakmas bizga
Special_Man фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
90 % rus ku. Davron Fayziyev keting ishdan. Mazza qilib yuribsizda. Bechora xalqimizni inflyatsiya,narx-navoning ko'tarilishi,ishsizlik ezayotgan paytda davlatlarga sayohatlar. Sizga qoyil qolmadim. Ko'nglim qoldi.
nma endi ruslar yahwiro oynagan bolsa atayn millatchilik qlib ozbekni tawasnmi sastafga. szga ohwagan millatchi tanw bliwchilani deb rivojlanme yurbmz
+3   
02 ноя 19:40:42
Muhammad12
Xudo xohlasa shatskiy o‘rnini o‘zbek o‘g‘loni Eldor egallaydi
+2   
02 ноя 22:44:23
F.K.N.
Узбда Фёдоровдек химоячи яна чикадими йукми Худо билади.
+2   
02 ноя 22:07:16
piramida
Ирисметов термадан хеч нимани қойиллатмаган
+2   
02 ноя 21:35:11
Asadullo TRU
Oltinkabutar.uz saytdi "Yilning eng yaxshi telejurnalist"i tanlovi bo'yicha Davron Fayziyev 2- o'rinda bormoqda. Unga o'z ovozingizni berib g'olib bo'lishda yordam bering!!!
+2   
02 ноя 20:32:37
Uzbek_Imron
Нимагадир Анвар Санаев Анвар Ғаниевга айтилган хазил эсимга келди изохларни ўқиб)))
+2   
02 ноя 20:28:43
FUN_UZBEK55
S_V фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xa uzr Luchshan bilan adishtiribman. Fyodorovni oyinlarini kormagan ekanman.
Сог булинг дустим
+2   
02 ноя 20:17:08
FUN_UZBEK55
City_boy_RamoSss фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
bu shatskixlar aka uka bomagan ula ota o'g'il boliwgan
Олег Шацких 1974 йилда тугилган Максим эса 1978 йил, улар ака-ука
+2   
02 ноя 20:08:59
S_V
FUN_UZBEK55 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ковунни зурини туширдингизку, 2000 йилда Узбекистон Япониядан 8-1га маглубиятга учраган уйинда Федеров уйнамаган
Fyodirov va Lebedov tandemi edi manimcha.
+2   
02 ноя 19:41:19
☆Sadriddin☆
S_V фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Fyodirov orniga Baxtiyor Ashurmatov yoki Anzur bolishi kerak edi.
Manimcha siz Fyodrovni o‘yinini ko‘rmagansiz, shaxsiy adovatni yeg‘ishtirib fikr bildirish kerak
+1   
22 ноя 22:41:50
Футбол футбол
FUN_UZBEK55 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Федеров умуман уйнамаган аксинча Ашурматов уйнаган
Япония - Ўзбекистон - 8:1

17.10.2000. 2-тур. Сайда. "Муниципал" стадиони. 3000 томошабин.
Осиё Кубоги-2000. Ливан. "С" гуруҳи.

Бош ҳакам: МАЙДИН Шамсул (Сингапур)

Голлар:
1:0 - МОРИШИМА Хироаки, 7
2:0 - НИШИЗАВА Акинори, 14
3:0 - ТАКАХАРА Наохиро, 18
4:0 - ТАКАХАРА Наохиро, 20
5:0 - ТАКАХАРА Наохиро, 26
5:1 - ЛУШАН Сергей, 29
6:1 - НИШИЗАВА Акинори, 49
7:1 - ТАКАХАРА Наохиро, 57
8:1 - КИТАЖИМА Хидеаки, 79

Амалга оширилмаган пенальти:
НИШИЗАВА Акинори (Япония), 5 (дарвозабон)

Япония: КАВАГУЧИ Ёшикацу; МОРИОКА Рюзо; ХАТТОРИ Тошихиро; НИШИЗАВА Акинори; НАНАМИ Хироши; МОРИШИМА Хироаки (ОНО Шинжи, 70); НАКАМУРА Шунсуке; ИНАМОТО Жуничи (МОЧИЗУКИ Шигейоши, 79); НАКАЗАВА Юджи; МИОДЖИН Томаказу (КИТАЖИМА Хидеаки, 46); ТАКАХАРА Наохиро
Ўзбекистон: БУГАЛО Павел; АШУРМАТОВ Бахтиёр; ФЁДОРОВ Андрей; Қосимов Миржалол; ЛУШАН Сергей; ШИРШОВ Николай; ҚУРБОНОВ Мухтор (ШКВИРИН Игорь, 46); ШАЦКИХ Максим; ТОИРОВ Абдумажид (ШОМУРОДОВ Отабек, 60); ДАВЛЕТОВ Февзи (ЛЕБЕДЕВ Сергей, 24); ХВОСТУНОВ Александр

Огоҳлантиришлар: ХАТТОРИ Тошихиро; БУГАЛО Павел, 4; АШУРМАТОВ Бахтиёр, 10; ШАЦКИХ Максим, 19; ЛУШАН Сергей, 38; ТОИРОВ Абдумажид, 40; ШИРШОВ Николай, 64; ИНАМОТО Жуничи, 68
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг