Дани Алвес "Барселона"га қайтишни истайди

Omonjon To`xtamirzayev
16 окт 2021, 12:39
Ҳимоячи Дани Алвес "Барселона"га хизматларини таклиф қилди.

Esport3 хабарига кўра, 38 ёшли бразилиялик Каталон клуби раҳбарияти билан боғланган ва клубга 1 январдан қўшилишга тайёрлигини маълум қилган. Футболчи минимал маошга рози.

"Барселона" вакиллари бу саволни муҳокама қилиш учун футболчидан бироз вақт сўраганлар.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида Алвес "Сан-Паулу"ни молиявий муаммолар сабаб тарк этган. Клуб футболчига маошини тўлолмай қолганди.

Дани Алвес "Барселона" сафида 2008 - 2016 йилларда тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru