

"Клубдан ҳеч ким мен билан келажагим борасида гаплашмади, музокаралар олиб борилмаяпти. Нафақат ёшлар, балки катта ўйинчилар ҳам эндиликда "Барселона"да ўйнашга лойиқ эканликларини кўрсатишлари керак", - дейди Алвес.
38 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум "Барса" таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўйинчииннг клуб билан тузган шартномаси 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.



