UZ

Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна" Жиззахда "Бухоро"ни мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна" Жиззахда "Бухоро"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ



Ўйин тугади. "Сўғдиёна" - "Бухоро" 3:1

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди

80. ГОООООООООООООООООООЛ! Саҳоб Рашидов 3:1  Ҳозиргина майдонга тушган Саҳоб Рашидов дарвозбон билан яккама якка вазиятда қолди ва ҳисобни иккитага оширди. Ўйинга қўшилган Аюбхон Нўмонов Саҳоб Рашидовга ассист вазифасини ўтади

79. Сўғдиёна жамоаси таркибида ўзгаришлар: Шохруз Норхонов ва Жамшид Болтабоевлар ўрнига Аюбхон Нўмонов ва Саҳоб Рашидовлар учрашувни давом эттиришади.

76-дақиқа. Жавоҳир Қаҳрамонов жарима зарбасидан тўпни тўғри дарвозага йўллади, Сафаевдан сейв

71. Бухоро жамоаси таркибида ўзгаришлар: Азизбек Амонов ва Сухроб Неъматовлар ўрнига  Жасурбек Ҳакимов ва  Бехруз Саъдиллоевлар майдонга тушишди.

70-дақиқа. Бухороликлар чап қанотдан юриш қилиб тўпни жарима майдончаси томон узатдилар, Азизбек Амоновнинг зарбаси эса кучсиз чиқди

67-дақиқа. Элёр Орифовга сариқ карточка кўрсатилди.

66-дақиқа. Бухородан ҳам хавфли ҳужум, Ширинбой Абдуллаев ўз ўрнида

Жасур Ҳасанов чапдан тўпни узатди Норхоновнинг йўллаган зарбаси дарвозага кирди, аммо ҳакам оффсайдлигини билдирди.

65-дақиқа. Сўғдиёна жамоаси ҳисобни йириклаштириши мумкин эди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат

63-дақиқа. Бухоро жамоаси аъзолари тўпни бурчакдан ўйинги киритиб жарима майдончаси ичида бош  билан комбинация ўйнашди, якуний зарба берилди, Абдуллаев ўз ўрнида

Сўғдиёна қанотлардар жуда ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Санат Шихов ва Шахбоз Жўрабеков Марсело ҳамда Карвахалга "салом йўллашяпти".

61-дақиқа. Шахбоз Жўрабеков тўпни Санжар Рашидовга узатди, Рашидовнинг хавфли зарбаси анча ноаниқ

60. Бухоро жамоаси таркибида ҳам ўзгариш: Иззатилла Абдуллаев ўрнига Зохир Пиримов майдонга тушди. Шу ўринда жиззахликлар ҳам ўзгариш амалга оширди: Шавкат Муллажонов ўрнига Марко Колакович учрашувни давом эттиради.

59-дақиқа. ГООООООООООООООООООООООЛ! Сўғдиёнанинг чап қаноти "ёнаётгани" ҳақида айтгандик, бу сафар ўнг қанот! Шахбоз Жўрабеков узатган тўпни Жавоҳир Қаҳрамонов бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

56. Сўғдиёна жамоаси таркибида ўзгаришлар: Эливелто Дантас ва Баҳодир Насимовлар ўрнига Санжар Рашидов ва Жавоҳир Қаҳрамоновлар майдонга тушишди.

55-дақиқа. Жиззахликларнинг чап қаноти "ёняпти". Бу сафар Ҳасанов. Тўпни узатди, аммо уни дарвоза йўллайдиган футболчи йўқ

54-дақиқа. Нималар бўлмоқда Бухоро жарима майдончасида?! Санат Шихов тўпни узатди, Сўғдиёна футболчиси оёқ билан яқин масофадан зарба берди, дарвозабондан сейв!

52-дақиқа. Яна Санат Шихов чап қанотдан тўпни узатди ва бу сафар ҳам Норхоновнинг зарбасига аниқлик етишмади

51-дақиқа. Санат Шиховнинг чап қанотдан узатган тўпини Шохрух Норхонов бош билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ

Биз биринчи бўлим сўнггида иккинчи бўлимда Бухороликлардан фаоллик кутган эдик, улар бу умидимизни оқлашди

 49-дақиқа. ГООООООООООООООООООЛ! Сухроб Неъматовнинг бурчакдан узатган тўпини Бобур Фарҳодов дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.


Сўғдиёна ҳужумларига бой биринчи бўлим ўз якунига етди ва Бухороликлардан иккинчи бўлимда янада фаолликни кутган ҳолда танаффусга йўл оламиз.

Учрашнинг дастлабки 45 дақиқасига ҳакам яна 1 дақиқа қўшиб берди.

Биринчи бўлимни Улуғбек Бақоев шогирдлари учун аталган бўлим десак муболаға бўлмаган бўлади!

43-дақиқа. Эливелто Дантас дарвозага бир неча метр узоқликдан зарба берди яна Бухоро дарвозабони фаоллик кўрсатди

42-дақиқа. ДАХШААААТ ЗАРБАААА!!! Жасур Ҳасанов чап қанотда гарчи бурчакда бўлса ҳам зарба берди, дарвозабондан сейв

Биринчи тайм давомида ҳакам кўп ҳуштак чалиб ўйинни тўхтатмоқда, балки футболчиларга курашишга бериш керакдир...

41-дақиқа. Бекзод Сайидовга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

37-дақиқа. Яна бир карточка ва яна бир қўполлик учун. Гол муаллифи Шохруз Норхонов огоҳлантирилди.

35-дақиқа. Шахбоз Жўрабеков фол ишлатди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

30-дақиқа. Бурчак тўпидан узатилган тўпга Шахбоз Жўрабеков зарба берди. Хавфли аммо анча ноаниқ

29-дақиқа. Сўғдиёна ижросида яна жарима зарбаси. Эливелто Дантаснинг зарбаси дарвозага киришни истамаюи, лекин бурчак зарбаси

27-дақиқа. ЗАРБАААААА!!! Шахбоз Жўрабековнинг жарима зарбасидан берган зарбасини Бухоро дарвозабони муштлари билан уриб юборди

26-дақиқа. Бобур Фарходов огоҳлантирилди

24-дақиқа. Яна бир ҳужум Сўғдиёнада. Яна Норхонов. Бу сафар тўпни узатди бироқ Насимов тўпга етиб кела олмади

22. ГООООООООООООООООООООЛ! Шоҳруз Норхонов - 1:0. Жасур Ҳасановнинг узатмасидан кейин Шоҳруз Норхонов бошнинг орқа қисми билан чалғитувчи зарба берди ва ўйинда ҳисобни очди.

21. Бухоро жамоаси таркибиди ўзгариш: 26-рақамда майдонда ҳаракат қилган Аброр Хосинов ўрнига Жавоҳир Шодмонов майдонга тушди

20-дақиқа. Искандар Шайкуловдан хавфли зарбаааааа. Дарвозабон тўпни уриб юборди

19-дақиқа. Майдон эгалари дастлабки дақиқаларни фаоллик билан бошлаган бўлсалар ҳам, ҳозир тўп асосан майдон марказида кечмоқда. Ҳужумга ўтишда хатолар мавжуд икки жамоада ҳам.

10-дақиқа. Сухроб Неъматовнинг зарбаси рекашет бўлиб Сўғдиёна дарвозабонининг қўлига келиб тушди

6-дақиқа. Сўғдиёна жамоаси дарвозабони Ширинбой Абдуллаевнинг уекси, Бухоро жамоаси аъзоси Иззатилла Абдуллаевнинг берган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади

5-дақиқа. Жиззахликларнинг Бразилиялик футболчиси Эливелто Дантаснинг чамаси 18 метрлардан берган зарбаси ноаниқ

4-дақиқа. Яна жиззахликлар ҳужумда. Бу сафар ўнг қанотдан. Шохруз Норхоновнинг узатмасига зарба берадиган Сўғдиёна аъзоси топилмади

2-дақиқа. Сўғдиёна жамоаси дастлабки дақиқаларданоқ фаолликни қўлга олишди ва бурчак зарбаси ишлашди. Узатилган тўпга зарба берган Элёр Орифов тўпни дарвозага йўллашда бироз адашди

1. Учрашув бошланди!

Жамоалар ПФЛ садолари остида майдонга чиқиб келишди

Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Championat.asia Сизларни Coca Cola Суперлига-2020 йил мавсум, 8-тур доирасидаги "Сўғдиёна" - "Бухоро" учрашувининг матнли транслациясини кузатишга таклиф этади!



Coca Cola Суперлига. 8-тур
7 июль, сешанба
20:00 - СЎҒДИЁНА – БУХОРО 3:1 
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Комил Расулов
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов 

Голлар: Шоҳруз Норхонов 22, - 1:0 (Жасур Ҳасанов). Бобурбек Фарҳодов 49, - 1:1 (Суҳроб Неъматов). Жавоҳир Қаҳрамонов 59, - 2:1. Саҳоб Рашидов 80, - 3:1 (Аюбхон Номанов).

 "Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Искандар Шойқулов, 4.Элёр Орифов, 8.Жамшид Болтабоев (21.Саҳоб Рашидов, 79), 10.Шоҳруз Норхонов (5.Аюбхон Номанов, 79), 11.Жасур Ҳасанов, 12.Санъат Шихов, 18.Шавкат Муллажонов (93.Марко Колакович, 60), 20.Баҳодир Насимов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 56), 22.Шаҳбоз Жўрабеков, 80.Эливелто Рибейро (7.Санжар Рашидов, 56).
Захира: 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 17.Иван Нагаев, 30.Диан Талхатов.

"Бухоро": 91.Зафар Сафоев, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобуржон Аманов, 7.Суҳроб Неъматов (17.Беҳруз Саъдиллоев, 71), 16.Жасур Ҳасанов, 19.Бекзод Сайидов, 26.Аброр Хусинов, 28.Эргаш Исмоилов, 40.Азизбек Амонов (9.Жасур Ҳакимов, 71), 60.Бобур Фарҳодов, 77.Иззат Абдуллаев (11.Зоҳир Пиримов, 60).
Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 25.Шоҳжаҳон Насимов, 14.Муҳаммад Сиддиқ Тимуров, 33.Жавоҳир Шодмонов, 54.Оҳунжон Сайфиддинов, 98.Солибек Каримов.

Огоҳлантиришлар: Бобурбек Фарҳодов 26, Шаҳбоз Жўрабеков 35, Шоҳруз Норхонов 37, Бекзод Сайидов 41, Элёр Орифов 67,


 

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 22', Жавоҳир Қаҳрамонов - 59', Саҳоб Рашидов - 80'

Суперлига. 8-тур

07/07/2020, 20:00

1
:
3
Тугади

Бухоро

Бобур Фарҳодов - 49'

45'
90'
22'  Шохруз Норхонов
22'  Жасур Ҳасанов О
35'  Шаҳбоз Жўрабеков
37'  Шохруз Норхонов
56'  Эливелто Рибейро (Санжар Рашидов)
56'  Баҳодир Насимов (Жавоҳир Қаҳрамонов)
59'  Жавоҳир Қаҳрамонов
59'  Шаҳбоз Жўрабеков
60'  Шавкат Муллажонов (Марко Колакович)
67'  Элёр Орифов
79'  Шохруз Норхонов (Аюбхон Номанов)
79'  Жамшид Болтабоев (Саҳоб Рашидов)
80'  Саҳоб Рашидов
90'  Жавоҳир Қаҳрамонов
26'  Бобур Фарҳодов
41'  Бекзод Сайидов
49'  Бобур Фарҳодов
49'  Суҳроб Неъматов
60'  Иззат Абдуллаев (Зоҳир Пиримов)
71'  Суҳроб Неъматов (Беҳруз Садиллоев)
71'  Азизбек Амонов (Жасур Ҳакимов)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика