UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  0 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  2 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  5 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  7 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  21 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11

Coca Cola Суперлигаси. "Машъал" 10 йиллик танаффусдан сўнг "Локомотив"ни мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Машъал" 10 йиллик танаффусдан сўнг "Локомотив"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ



"Газчилар” “темирйўлчилар”ни сўнгги бор 2010 йилнинг августида мағлуб этишганди. Ўшанда “Машъал” ўйинчилари тошкентликларни 2:0 ҳисобида енгганди. Яъни 10 йилдан буён Муборак клуби "Локомотив"ни мағлуб эта олмай келаётган эди . 

90+3. Учрашув тугади, "Локомотив" - "Машъал" 0:1

90+1. ЗАРБА !Афониннинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

87. ЗАРБА! Абдухолиқовнинг зарбасидан кейин тўпни Давронов ушлаб олди

80. Ўзгариш. "Машъал". Элла Кен ўрнига Аҳрор Иноятов тушди

79. ЗАРБАААА! Ойбек Қиличевнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди!

77. Ўзгариш. "Машъал". Никита Павленко ўрнига Иброҳим Нўъмонов тушди

77. Ўзгаришлар. "Локомотив". Погребняк ва Шайманов ўрнига Ғанихонов ва Сайдазимов тушди

75. ЗАРБААААААААААААААА! Мўмин Мелиев жарима майдони ичидан зарба берди, Нестеровдан ажойиб сейв! 

71. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Нажмиддин Нормуродов жарима тўпидан ажойиб гол урди, у тўпни ерлатиб йўллади - 0:1. 

68. Ўзгаришлар. "Локомотив". Муҳаммадиев ўрнига Алижонов, Ўлмасалиев ўрнига Қиличев тушди

66. Ўзгариш. "Машъал". Ифеани ўрнига Мўмин Мелиев тушди

65. ЗАРБАААААААААА! Файзиевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Шайманов боши билан дарвозага йўллади, Давроновдан ажойиб сейв, Дамьяновичнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

63. Огоҳлантириш. "Локомотив". Вадим Афонин

60. Шерзод Темировнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди

57. ЗАРБА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Тимурхўжа Абдухолиқов боши билан дарвозага ноаниқ йўллади

52. ЗАРБААА! Сирожиддин Қўзиевнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин тўпни Нестеров қайтарди! 

50. Огоҳлантириш. "Локомотив". Шаҳзод Шайманов

46. Иккинчи тайм бошланди

Ўзгариш. "Локомотив". Даврон Умиров ўрнига Вадим Афонин тушди


45+1. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0

45. Меҳмонларда жарима тўпи. ЗАРБА! Аббос Шодмоновнинг айланма зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди, хавфли чиқди жуда! 

43. Огоҳлантириш. "Локомотив". Фаррух Иброҳимов

38. ЗАРБААА! Бурчак тўпидан кейин Убайдуллаев боши билан зарба берди, ноаниқ!

34. ЗАРБА! Никита Павленконинг зарбаси ноаниқ кетди

28. ЗАРБА! Бурчак тўпидан кейин Жамолиддин Убайдуллаев тўхтатмасдан зарба берди, анча ноаниқ!

22. Огоҳлантириш. "Машъал". Никита Павленко

20. Огоҳлантириш. "Локомотив". Кахи Махарадзе

18. ЗАРБАААААА! Ўлмасалиев майдон марказидан дарвозага зарба берди, Раҳимжон Давронов ўз ўрнида

17. ЗАРБААА! Авазбек Ўлмасалиевнинг зарбаси ноаниқ чиқди, хавфли эди

15. Тўп назорати "Локомотив"га ўтди, Фёдоров шогирдлари қайси томондан ҳужумга ўтишни ўйлашмоқда

9. Меҳмонларнинг ҳужуми, Ифеани томонидан жарима майдонига узатилган тўпни Нестеров осонлик билан ушлаб олди

5. Ҳозирча ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар майдонга мослашишмоқда...

1. Учрашув бошланди!



Coca Cola Суперлига. 9-тур
14 июль, сешанба
ЛОКОМОТИВ – МАШЪАЛ 0:1
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Аҳмед Тиллаев

Гол: Нажмиддин Нормуродов 71, - 0:1.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Шаҳзод Шайманов (22.Камрон Саидазимов, 77), 5.Славко Дамьянович, 6.Даврон Умиров (8.Вадим Афонин, 46), 7.Кахи Махарадзе, 9.Кирилл Погребняк (18.Иброҳим Ғанихонов, 77), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 19.Авазбек Ўлмасалиев (70.Ойбек Қиличев, 68), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (25.Жавоҳир Алижонов, 68), 37.Шерзод Файзиев, 80.Фаррухжон Иброҳимов.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 10.Марат Бикмаев, 26.Дилшод Комилов, 77.Диёржон Туропов.

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 7.Ифеани Ифеани (11.Мўминжон Мелиев, 66), 9.Никита Павленко (77.Иброҳим Нўъмонов, 77), 10.Шерзод Темиров, 14. Элла Кен Арманд (8.Аҳрор Иноятов, 80), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуриллаев.
Захира: 12.Достонбек Тўхтабоев, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 21.Маъруф Жумаев, 28.Убайдулло Холиқулов, 33.Денис Васильев, 70.Дидар Дурдиев, .

Огоҳлантиришлар: Кахи Махарадзе 20, Никита Павленко 22, Фаррух Иброҳимов 43, Шаҳзод Шайманов 50, Вадим Афонин 63,


Локомотив

Суперлига. 9-тур

14/07/2020, 19:00

1
:
0
Тугади

Машъал

Нажмиддин Нормуродов - 71'

45'
90'
20'  Кахи Махарадзе
43'  Фаррух Иброҳимов
46'  Даврон Умиров (Вадим Афонин)
50'  Шаҳзод Шайманов
63'  Вадим Афонин
68'  Авазбек Ўлмасалиев (Ойбек Қиличев)
68'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Жавоҳир Алижонов)
77'  Шаҳзод Шайманов (Камрон Саидазимов)
77'  Кирилл Погребняк (Иброҳим Ғанихонов)
22'  Никита Павленко
66'  Ифеанйи Ифеанйи (Мўмин Мелиев)
71'  Нажмиддин Нормуродов
77'  Никита Павленко (Иброҳим Нўъмонов)
80'  Элла Кен Арман (Аҳроржон Иноятов)


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика