

Турнир жадвалига кўра, Муборакнинг "Машъал" клуби 24 та ўйиндан сўнг бор-йўғи 4 очко жамғариб, энг сўнгги – 16-ўринда бормоқда.
Жадвалда ундан юқорироқда хавфли ҳудудда жойлашган "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Хоразм" жамоалари ҳисобида 23 тадан очко мавжуд.
Ушбу улкан фарқ чемпионат якунига 6 тур қолганда "Машъал" клубининг Суперлигада қолиш учун ҳеч қандай математик имконияти қолмаганини ва қуйи лигага равона бўлганини расман тасдиқлайди.



