

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган беллашувда "Пахтакор"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, "қалдирғочлар"нинг ғалабасиз серияси 7 тага етди. Мурод Отажонов шогирдлари сўнгги марта апрель ойида "Бухоро" майдонидан ғалаба билан қайтганди.
Пойтахтликлар навбатдаги учрашувни 30 июнь санасида "Қизилқум"га қарши ўтказади.



