UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  2 20:08"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикаси билан баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  0 19:33РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди  1 19:12"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Таркибимиз маълум  1 18:53Эшитдик-да! Рубин Хебай Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда  16 18:34Расман: Азизбек Амонов — "Нефтчи" аъзоси   6 18:00Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 17:46"Реал Сосьедад" Испания ёшлар терма жамоаси аъзосини сотиб олади  1 17:21Эшитдик-да! Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди, у Суперлиганинг бошқа бир грандига ўтади  23 16:56Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда  6 16:33Фабрицио Романо: Калафьорининг "Арсенал"га трансфери яқин кунларда ҳал бўлади  2 16:05"Навбаҳор", "Пахтакор" собиқ футболчиси Вячеслав Понамарёв ҳозир қаерда?  9 15:39"Раҳмоналиевни "Рубин"га Леонид Слуцкий таклиф қилган". Умаралининг агенти унинг "Рубин"га ўтиши ва адаптацияси ҳақида  1 15:33"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 10 ёшли Амир Мельзиддинов  4

Coca Cola Суперлига. Ҳужумларга бой ўтган водий дербисида ҳисоб очилмади Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Ҳужумларга бой ўтган водий дербисида ҳисоб очилмади

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


"НEФТЧИ" – "НАВБАҲОР" - 0:0
25 июнь 2023 йил. Фарғона, "Истиқлол" стадиони. 20:00
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Ришат Нугманов, Руслан Серазитдинов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов
AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Нурилло Тўхтасинов, 13.Лутфулла Тўраев (9.Улуғбек Ҳошимов, 77), 19.Мирзоҳид Ғофуров (70.Аббосжон Ғуломов, 46), 20. Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе, 23.Диёржон Туропов, 24.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 3.Нодирхон Неъматхонов, 5.Юрий Батюшин, 10.Суннтулла Абдуллажоов, 11.Иззатилла Абдуллаев, 17. Абдуллоҳ Олимов, 26.Олексей Ларин.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов (8.Жасурбек Яхшибоев, 65), 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброрбек Исмоилов (77.Асадбек Собиржонов, 73), 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов (11.Шоҳруз Норхонов, 84), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 31.Лука Чермель (5.Милош Милович, 73).
Захира: 46.Хуршид Хўжаев, 9.Фарруҳ Икромов, 20.Музаффархон Мўминов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 55.Асадбек Жўрабоев.

Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов 66, Жасур Яхшибоев 85, Анваржон Ғофуров 90+1.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Нефтчи" - "Навбаҳор" 0:0

90+3. ЗАРБААААААААА! Улуғбек Ҳошимовдан ажойиб тўп узатиш, Адҳамзоданинг зарбаси ноаниқ чиқди! 

90+1. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Анваржон Ғофуров

90.  Бош хакам асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берди

90. ЗАРБА! Тўхтасинов жарима зарбасини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб секинлашди

87. ЗАРБАА! "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми, Собиржоновнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди

85. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Жасур Яхшибоев

84. Ўзгариш. "Навбаҳор". Темурхўжа Абдуҳолиқов ўрнига Шоҳруз Норхонов

79. ЗАРБА! Умар Адҳамзоданинг зарбаси ноаниқ кетди

77. Ўзгариш. "Нефтчи". Лутфулла Тўраев ўрнига Улуғбек Ҳошимов тушди

73. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Аброр Исмоилов ва Лука Чермель ўрнига Асад Собиржонов ҳамда Милош Милович майдонга тушди.

66. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Даврон Ҳошимов

65. Ўзгариш. "Навбаҳор". Остон Ўрунов ўрнига Жасурбек Яхшибоев

63. ЗАРБА! Ўрунов жарима тўпидан кейин зарба берди, тўп жонли деворга тегиб қайтди

57. ЗАРБА! Нурилло Тўхтасинов узоқ масофадан зарба берди, ноаниқ

56. ЗАРБА! Бу сафар Абдуҳолиқовнинг зарбасидан кейин Назаров тўпни эгаллаб олди

55. ЗАРБА! Искандеровнинг зарбаси кучсиз чиқди ва Назаров тўпни осонгина ушлаб олди

52. УХХХ. "Нефтчи"нинг ҳужуми, Тўхтасиновнинг зарбасидан кейин тўп Иброҳим Йўлдошевнинг кўкрагига тегиб қайтди!

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Ўзгариш. "Нефтчи". Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Аббос Ғуломов тушди




45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди

44. Биринчи таймда 7-рақамлилар тўқнашувида Адҳамзода Ўруновдан устун келди десак бўлаверади. Энг фаол ўйнаган футболчи ҳам Адҳамзода!

41. ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯТ! Тўхтасиновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди, Табатадзенинг деярли бўш дарвозага йўллаган зарбасидан кейин Ҳошимов чизиқ устидан тўпни қайтарди!

37. УХХХХ! "Нефтчи"нинг ҳужуми, Адҳамзоданинг чиройли узатмасидан кейин Туропов шеригига узатди, тўпни ҳимоячи қайтарди, бурчак тўпи мезбонларда

34. ЗАРБА! Туроповнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Юсупов тўпни ушлаб олди, олдинроқ қоида бузилган экан

32. ЗАРБАА! "Нефтчи"нинг тезкор қарши ҳужуми, Адҳамзоданинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Табатадзе боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

27. ЗАРБА! Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди!

19. ЗАРБААААААА! Аброр Исмоиловнинг узоқдан йўллаган зарбасини Владимир Назаров қайтара олди, "Навбаҳор" бурчак тўпига эга бўлди

16. "Истиқлол" стадионида аншлаг! Супермуҳит! 

15. ЗАРБАААААА! Яна мезбонларнинг ҳужуми, Адҳамзода Ўруновни алдаб зарба берди, яна Юсупов жамоасини қутқарди!

12. ЗАРБАААААА! "Нефтчи"нинг ажойиб ҳужуми, Адҳамзоданинг узатган тўпини Туропов боши билан дарвозага йўллади, Юсуповдан ажойиб сейв!

10. УХХХХХ! Ғулом Ҳайдар Ғуломов ташкил этган қарши ҳужумни Тўхтасинов тўпни ҳаводан жарима майдони ичига узатиш билан ривожланди, Табатадзе яқин масофадан гол ура олмади!

9. Учрашувнинг 10 дақиқаси ҳам ўтмади, стадионда мухлислар ҳакамни сўкишни бошлаб юборишди. Қайси жамоа мухлиси эканининг фарқи йўқ, сўкиш бу яхши иш эмас

2. Мезбонларнинг илк ҳужуми хавфли кўриниш олиб, "Нефтчи" сардори Лутфулло Тўраевнинг дарвозадан 22 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика