UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05 АПЛ. "Лидс" - "Вулверхэмптон" 0:1  0 07:00А Серия. "Верона" - "Дженоа" 0:0  0 06:20“Женоа” бош мураббийи Элдор Шомуродовнинг дебюти ҳақида нималар деди?  16 02:30Olamsport: Руслан Чагаевнинг таваллуд куни, Хабибнинг миллионлаб мухлислари кўз ёш тўкади ва бошқа хабарлар  0 01:56АПЛ. "Лидс" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га минимал ҳисобда имкониятни бой берди  2 01:36А Серия. Шомуродов дебют ўйинини ўтказган баҳсда "Женоа" "Верона" билан дуранг ўйнади  237 00:55Бруну: "Буни кутмагандим"  0 00:34"France Football" футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳужумчини аниқламоқда  7 00:11АПЛ. 0:0 қайд этилган учрашувда рекорд қайд этилди  7 23:57Мбаппе: "Рэшфорд - АПЛдаги энг хавфли ҳужумчилардан бири"  3 23:25Шомуродов - А Серияда асосий таркибда майдонга тушаётган илк ўзбекистонлик!  21 23:13Бруну ПСЖга қарши ўйинда МЮнинг сардори бўлади  5 22:34Жанжалларга бой бўлган Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  12 22:32Карикатура: "Ливерпуль" ван Дейксиз соврин юта оладими?  3 22:12Куман "Барселона"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятларини баҳолади  4

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" гол урмасдан "Қўқон-1912"ни мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" гол урмасдан "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлига. 4-тур
13 июнь, шанба
19:00 “Бунёдкор” — “Қўқон-1912” 1:0 
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Шавкат Насибуллаев
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Гол: Бобуржон Акбаров 86 автогол, - 1:0.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Исломжон Қобилов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 8.Жасур Жалолиддинов (30.Абдулла Абдуллаев, 90), 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулло Тўраев, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурулло Тўхтасинов, 77.Селим Нурмурадов (90.Шаҳбоз Эркинов, 59), 92.Ҳумоюн Муртозаев (49.Фарруҳ Икромов, 59).
Захира: 71.Сарвар Каримов, 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 24.Баҳодир Пардаев, 27.Жавоҳир Рўзиев, 34.Суҳроб Иззатов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Қўқон-1912": 21.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобуржон Акбаров, 7.Шоҳназар Норбеков (11.Отабек Ҳайдаров, 90), 9.Суҳроб Бердиев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 14.Авазхон Маматхўжаев (19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 90), 15.Ойбек Рустамов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 69.Филипп Райевац (91. Якуба Бамба, 65), 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 4.Собит Синдаров, 8.Суҳроб Нуруллоев, 13.Сардорбек Азимов, 20.Иқболжон Маликжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов. 

Огоҳлантиришлар: Авазхон Маматхўжаев 36, Шохназар Норбеков 60, Иван Йосович 85, .


Бунёдкор

Суперлига. 4-тур

13/06/2020, 19:00

0
:
1
Тугади

Қўқон-1912

Бобуржон Акбаров - 86'

45'
90'
59'  Селим Нурмурадов (Шаҳбоз Эркинов)
59'  Ҳумоюн Муртозаев (Фаррух Икромов)
90'  Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев)
36'  Авазхон Маматхўжаев
60'  Шоҳназар Норбеков
69'  Филип Райевац (Якуба Бамба)
85'  Иван Йосович
86'  Бобуржон Акбаров
90'  Шоҳназар Норбеков (Отабек Ҳайдаров)
90'  Авазхон Маматхўжаев (Ҳамидулло Абдуҳамидов)


Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин якунланди, "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

90. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Шоҳназар Норбеков ўрнига Отабек Ҳайдаров тушди, Авазхон Маматхўжаев ўрнига Ҳамидулло Абдуҳамидов тушди

90. Ўзгариш. "Бунёдкор". Жасур Жалолиддинов ўрнига Абдулла Абдуллаев тушди

86. ГООООООООООООООООООЛ! 1:0. Дилшод Аҳмадалиевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Бобуржон Акбаров кутилмаганда ўз дарвозасига йўллади. Автогол  


85' Огоҳлантириш. Иван Йосович.

82. Музаффар Абдуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

80. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ! Жалолиддиновнинг 25 метрлардан жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди!!! 

75. ЗАРБАААААААААААА! Қўқонликлар ҳисобни очишлари мумкин эди, Суҳроб Бердиевнинг жарим майдони ичидан йўллаган зарбасини Абдужалилов ушлаб олди! 

71. Захирадан майдонга тушган Фаррух Икромов жуда ҳам фаол ўйнамоқда, аммо ҳамон ҳисоб очилгани йўқ 

65. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Филипп Райевац ўрнига Якуба Бамба тушди

63. Хавфли вазият! Нурулло Тўхтасиновнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

61. ЗАРБАААААААААААААААА! Шаҳбоз Эркиновнинг ерлатиб йўллаган зарбасини Абдуллаев ажойиб сейв билан қайтарди!

60. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Шохназар Норбеков

59. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Селим Нурмурадов ўрнига Шаҳбоз Эркинов, Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Фарруҳ Икромов тушди

48. Мурод Холмуҳаммедов томонидан жарима майдончасига оширилган тўпни мезбонлар бартараф этишди.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0

43. ЗАРБААААААААААААААААААААА! Лутфулла Тўраевнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! Жуда хавфли эди зарба!

38. ЗАРБА! Энди меҳмонларда ҳужум, Суҳроб Бердиевнинг зарбасидан кейин тўпни Абдужалилов эгаллаб олди

37. ЗАРБАААААААААААААААААААААА! Лутфулла Тўраев жарима тўпини амалга оширди, Ҳумоюн Муртозаев боши билан дарвоза томон зарба берди, бирозгина ноаниқ, акс ҳолда ҳисоб очиларди!

36. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Авазхон Маматхўжаев

27-дақиқада Жасур Жалолиддинов жарима тўпини амалга оширди, тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди ва хавф бартараф этилди

24. Вадим Абрамов майдон четида анчагина дарғазаб бўлмоқда, шогирдларининг ҳаракатларидан мамнун эмаслигини кўриниб турибди

ЗАРБААААААААА! 23-дақиқада Холмуҳаммедов яна аутдан тўпни тўғри жарима майдонига отиб берди, Иван Йосович боши билан зарба берди, Абдужалилов тўпни эгаллаб олди! 

22-дақиқада меҳмонлар жарима тўпига эга бўлишди, Холмуҳаммедовнинг йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

19-дақиқада Холмуҳаммедов аутдан тўпни жарима майдонига ташлаб берди, Райевацнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, Қувондиқнинг зарбаси ноаниқ чиқди

18-дақиқа Қувондиқ Рўзиевнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Мурод Холмуҳаммедов хавфли вазиятга чиқиб боришга уринди, Анвар Ғофуров тўпни қайтарди!

10-дақиқа Ташаббус мезбонлар томонида, қўқонликлар асосан қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилишмоқда

5-дақиқада Селим Нурмурадовнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

УХХХХХХХХХ! 3-дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди. Ҳумоюн Муртозаев жарима майдони ичида дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, унинг зарбасидан кейин тўпни Музаффар Абдуллаев оёқлари билан қайтарди. 

Ўйин бошланди.




 




Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика